هُوَ ٱلْحَىُّ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ فَٱدْعُوهُ مُخْلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ ٱلْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلْعَٰلَمِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ Барҳаётдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, У Зот учун динни холис қилиб, Ўзигагина дуо-илтижо қилинглар! Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour65. У тирик Зотдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир. Бас, (эй мўминлар), сизлар (Аллоҳга) У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз! Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори Аллоҳ учундир.