caseriqQur'onda ma'no bo'yicha qidiruv

Al-Ghaafir surasi, 21-oyat

Makka · nozil bo'lish tartibi 60 · 40:21

أَوَلَمْ يَسِيرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ فَيَنظُرُوا۟ كَيْفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ كَانُوا۟ مِن قَبْلِهِمْ كَانُوا۟ هُمْ أَشَدَّ مِنْهُمْ قُوَّةً وَءَاثَارًا فِى ٱلْأَرْضِ فَأَخَذَهُمُ ٱللَّهُ بِذُنُوبِهِمْ وَمَا كَانَ لَهُم مِّنَ ٱللَّهِ مِن وَاقٍ

Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕр юзида сайр қилиб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати қандай бўлганига боқмайдиларми? Улар булардан кўра қувват жиҳатидан ҳам, заминда қолдирган излари жиҳатидан ҳам зўрроқ бўлганлар. Бас, Аллоҳ уларни қилган гуноҳлари туфайли ушлади. Уларни Аллоҳдан қутқариб қоладиган бирон ҳимоячи йўқдир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour21. Ахир улар Ер юзида сайру-саёҳат қилишиб, ўзларидан аввал ўтган, (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилиб, иймонсиз кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини (улар қандай қисматга йўлиқишганини) кўрсалар бўлмайдими?! Улар (Макка мушрикларидан) кўра куч-қувват ва ердаги осори атиқалари жиҳатидан зўрроқ эдилар. Бас, Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли ушлади — ҳалок қилди ва улар учун Аллоҳдан ўзга бирон сақловчи бўлмади.
Mavzu qidiryapsizmi? Ma'no bo'yicha qidiruvni sinab ko'ring — savolingiz 6 236 oyatda qidiriladi.
Til — 70