caseriqQur'onda ma'no bo'yicha qidiruv

Al-Ghaafir surasi, 77-oyat

Makka · nozil bo'lish tartibi 60 · 40:77

فَٱصْبِرْ إِنَّ وَعْدَ ٱللَّهِ حَقٌّ فَإِمَّا نُرِيَنَّكَ بَعْضَ ٱلَّذِى نَعِدُهُمْ أَوْ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَإِلَيْنَا يُرْجَعُونَ

Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, сабр қилинг. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Ё сизга уларга ваъда қилганимизнинг айримларини кўрсатамиз ёки сизни вафот эттирамиз. Бас, Бизга қайтариладилар.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour77. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, сизга мушриклар томонидан етаётган озор-азийятларга) сабр қилинг — зеро Аллоҳнинг (Ўз пайғамбари ва мўминларга ёрдам бериш ва кофирларни азоблаш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир! Энди агар Биз сизга ўша (кофирлар)га ваъда қилаётганимиз (азоб)дан айримларини кўрсатсак (яъни, сиз ҳаётлик пайтингизда уларни айрим азоб-уқубатларга дучор қилсак, кўрарсиз ёки сизни (уларга азоб туширшимиздан илгари) вафот топдирсак, у ҳолда ҳам ёлғиз Ўзимизга қайтарилурлар.
Mavzu qidiryapsizmi? Ma'no bo'yicha qidiruvni sinab ko'ring — savolingiz 6 236 oyatda qidiriladi.
Til — 70