Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар Аллоҳ бола олмоқни истаса, Ўзи яратганлар орасидан истаганини танлаб олаверган бўларди. У Зот Покдир. У Ягона ва Ғолиб Аллоҳдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ сизларни бир жондан яратди, кейин ундан жуфтини яратди ва сизларга чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни туширди. У сизларни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста-секин яратур. Ана ўша Аллоҳ Парвардигорингиздир. Барча мулк Уникидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасизлар?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар куфр келтирсангизлар, бас, Аллоҳ сизлардан Беҳожатдир. У бандаларига куфрни раво кўрмайди. Агар Унга шукр қилсангизлар, сизларнинг шу ишингиздан рози бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи ўзга жоннинг юкини кўтармас. Кейин ёлғиз Парвардигорингизга қайтишингиз бор. Бас, У Зот қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур. Албатта, У диллардаги сирларни ҳам Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚачон инсонни бирон зиён ушласа, Парвардигорига тазарру билан дуо қилади. Кейин қачон Ўз томонидан унга бир неъмат ато этса, олдин қилган дуосини унутиб, Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун У зотга тенгдошлар қилади. Айтинг: «Куфрингдан бироз фойдаланиб қол! Шак-шубҳасиз, сен дўзах эгаларидандирсан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда тоат-ибодат қиладиган, охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳматидан умидвор бўладиган зотми?! Айтинг: «Биладиганлар билан билмайдиганлар баробарми?!» Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлар эса У Зотни қўйиб, истаган бутларингизга ибодат қилаверинглар. Айтинг: «Дарҳақиқат, зиёнкорлар Қиёмат куни ўзларига ҳам, аҳли оилаларига ҳам зиён қилгувчилардир. Огоҳ бўлингизким, айнан шу иш очиқ зиёнкорликдир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар учун устларидан ҳам оловдан бўлган «соябонлар», остларидан ҳам «соябонлар» бордир. Аллоҳ Ўз бандаларини мана шундан қўрқитур. Эй бандаларим, Мендан қўрқингиз!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШайтонга ибодат қилишдан ўзини олиб қочган ва Аллоҳга қайтган зотлар учун хушхабар бор. Бас, бандаларимга хушхабар беринг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШундай зотларки, гапни эшитиб, унинг энг гўзалига эргашадилар. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят берган зотлардир. Ана ўшалар ақл эгаларидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ осмондан сув ёғдириб, уни ердаги чашмалар қилиб оқизиб қўйганини кўрмадингизми? Кейин у билан турли хил рангдаги экинлар чиқарур. Кейин у қурийди. Бас, сиз уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Кейин уни хашакка айлантиради. Албатта, бу ишда ақл эгалари учун эслатма-ибрат бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ қалбини Ислом учун кенг қилиб қўйган киши (қалби тош инсон билан баробар бўладими)? Бас, у Парвардигори тарафидан бўлган бир нур устида-ку. Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга ҳалокат бўлсин. Ана ўшалар очиқ залолатдадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ энг гўзал сўзни бир-бирига ўхшайдиган ва такрорланиб келадиган Китоб ҳолида туширди. Парвардигорларидан қўрқадиган зотларнинг баданлари ундан титраб кетади. Кейин эса баданлари ҳам, қалблари ҳам Аллоҳнинг зикрига мулойимлашади. Бу Аллоҳнинг ҳидоятидир. У билан Ўзи истаган одамни ҳидоят қилур. Аллоҳ кимни адаштириб қўйса, унинг учун бирон тўғри йўлга солувчи йўқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ уларга дунё ҳаётида хорликни тоттирди ва, албатта, охират азоби янада улканроқ. Агар биладиган бўлсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ бир мисол келтирди. Бир киши борки, унинг устида талашадиган бир неча шериклар бор. Бошқа бир киши борки, у саломат ҳолида бир киши учундир. Шу иккиси мисолда баробарми? Ҳамд Аллоҳникидир. Балки, уларнинг кўплари билмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шаънига ёлғон сўзлаган ва ўзига келган ҳақиқатни ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ ким бор? Ё жаҳаннамда кофирлар учун жой йўқми?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЗеро, Аллоҳ уларнинг қилган ёмон амалларини ўчириб, қилиб ўтган энг яхши амаллари бўйича ажру мукофотларини берур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?! Улар сизни Аллоҳдан бошқа нарсалар билан қўрқитурлар. Кимни Аллоҳ йўлдан оздириб қўйган бўлса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи йўқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Эй қавмим, турган жойингизда амал қилаверинг. Мен ҳам амал қилгувчиман. Бас, яқинда билиб оласизлар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, сизга Китобни ҳақ ила одамлар учун нозил қилдик. Ким ҳидоят топса, ўзи учун топган бўлади. Ким адашса, ўзига зарар қилган бўлади. Сиз уларга вакил эмассиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ жонларни ўлими пайтида, ҳали ўлмаганларни эса уйқусида олур. Ўзи ўлимга ҳукм қилганларни ушлаб қолади. Бошқаларни эса муайян муддатга қадар қўйиб юборади. Бу ишда фикр юритадиган қавм учун белгилар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Барча шафоат ёлғиз Аллоҳникидир. Осмонлару ернинг мулки ҳам Уникидир. Кейин яна Унга қайтариласизлар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган, ғайбу шаҳодатни билган Аллоҳ, бандаларинг орасида улар ихтилоф қилган ишларда Ўзинг ҳукм қилурсан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, қачон инсонни бир зарар ушласа, Бизга дуо қилди. Кейин қачон унга Ўзимиз тарафимиздан бир неъматни ато этсак: «Бу менга ўз билимим туфайли берилди», деди. Йўқ! у синовдир. Лекин уларнинг кўплари билмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, уларга қилган ёмонликлари етди. Ана ўшалар орасидаги зулм қилганларга ҳам яқинда қилган ёмонликлари етади. Улар ҳам қочиб қутулгувчи эмасдирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБилмайдилармики, Аллоҳ Ўзи истаган одамга ризқни кенг ёки тор қилиб беради. Бу ишда иймон келтирадиган қавм учун белгилар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга азоб келиб, кейин ёрдам берилмай қолишингиздан олдин Парвардигорингизга қайтинглар ва Унга бўйсунинглар!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБирон жон: «Аллоҳ ҳақида сусткашлик қилганимга надомат бўлсин! Ростдан ҳам масхара қилгувчилардан бўлган эдим», деб қолмаслиги учун.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁки азобни кўрган пайтида: «Менга яна бир марта ортга қайтиш имкони берилганида эди, гўзал амал қилгувчилардан бўлар эдим», демасидан олдин.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАсло! Сенга Менинг оятларим келганди. Сен эса уларни ёлғонга чиқаргандинг, ўзингни катта олгандинг ва кофирлардан бўлгандинг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, сизга ҳам, сиздан олдингиларга ҳам ваҳий қилиндики, агар ширк келтирсанг, амалинг ҳабата бўлгай ва ўзинг аниқ зиён кўргувчилардан бўлурсан.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар Аллоҳни етарлича улуғламадилар. Ҳолбуки, Қиёмат куни бутун ер юзи Унинг чангалидадир. Осмонлар эса Унинг қўлида ғижимлангандир. У Зот улар келтираётган ширклардан Пок ва Олийдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСур чалинди, бас, осмондагилар ҳам, ердагилар ҳам қулади, ўлди. Фақат Аллоҳ истаганларгина бундан мустасно. Кейин у иккинчи марта чалинди. Қарабсизки, улар туриб кута бошладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕр Парвардигорининг Нури билан ёришди. Китоб қўйилди. Пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилди. Уларнинг ўрталарида зулм қилинмаган ҳолларида ҳақ билан ҳукм қилинди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтилди: «Жаҳаннам эшикларидан у ерда мангу қоладиган бўлиб киринглар!» Мутакаббирларнинг жойи нақадар ёмон!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорларидан қўрққанлар эса гуруҳ-гуруҳ қилиб жаннатга олиб борилдилар. То унинг олдига келганларида эшиклари очилиб, қўриқчилари уларга: «Ассалому алайкум! Хуш келибсизлар! Бас, унга мангу қоладиган бўлиб киринглар», дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Бизга берган ваъдасида содиқ бўлган ва бизга бу ерни мерос қилиб, ундан хоҳлаган жойимизни олишимиз мумкин қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин». Бас, амал қилувчиларнинг ажри нақадар яхши!