Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲамд осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи, икки, уч ва тўрт қанотли фаришталарни элчилар қилгувчи Аллоҳникидир. У яратиш бобида Ўзи истаганича зиёда қилур. Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ инсонларга қайси бир раҳматни очиб қўйса, уни бирон ушлаб қолгувчи бўлмас. Нимани ушлаб қолса, ундан кейин уни бирон бўшатиб юборгувчи бўлмас. У Азиз ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, шайтон сизларга душмандир. Бас, уни душман тутинглар. Албатта, у сизларни дўзахийларга айлантириш учун ўзининг гуруҳига чорлайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганларга қаттиқ азоб бор. Иймон келтириб, яхши ишларни қилганларга эса мағфират ва улкан ажр бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚилган ёмон иши кўзига яхши кўриниб, уни яхши иш деб ўйлаган кимсами?! Бас, Аллоҳ Ўзи истаган одамни адаштиради, истаган одамни ҳидоят қилади. Улар учун жонингиз ачимасин. Аллоҳ улар қилаётган ишларни Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шундай Зотки, шамолларни юборди. Бас, улар булутни қўзғатади. Бас, Биз уни ўлик шаҳар сари ҳайдаб, у билан ўлик ерни тирилтирдик. Қайта тирилиш мана шундай бўлади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир. Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амални ҳам (Аллоҳ) кўтарур. Ёмон макр қиладиганларга эса қаттиқ азоб бордир. Уларнинг макри ботил бўлур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ сизларни тупроқдан, кейин нутфадан яратиб, кейин жуфт-жуфт қилиб қўйди. Қайси бир аёл ҳомиладор бўлса ва кўзи ёриса, фақат Унинг илми билан бўлур. Қайси бир умр кўргувчига умр берилса ёки унинг умри қисқартирилса, у Китобда бордир. Албатта, бу иш Аллоҳга осон.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарё-денгиз тенг бўлмас. Буниси ширин ва ичилиши осон бўлса, униси шўр-тахир. Ҳар биридан янги гўшт ейсизлар ва тақадиган зеб-зийнат чиқариб оласизлар. У Зотнинг фазлу-марҳаматидан умид қилишларингиз учун сувни ёриб бораётган кемаларни кўрасизлар. Шоядки, шукр қилсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ Зот кечани кундузга, кундузни эса кечага киритиб, қуёш ва ойни бўйсундириб қўйган. Ҳаммаси белгиланган муддатгача юради. Ана шу Аллоҳ - Парвардигорингиздир. Мулк Уникидир. Уни қўйиб, илтижо қилаётган бутларингиз эса данак пўстлоғига ҳам молик эмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга дуо қилсангизлар, дуоларингизни эшитмайдилар. Гарчи эшитсалар ҳам унга жавоб беролмайдилар. Қиёмат куни уларни шерик қилганларингизни инкор этадилар. Ҳеч ким сизга хабардор Зот каби хабар бера олмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТириклар билан ўликлар ҳам тенг бўлмас. Дарҳақиқат, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсага эшиттиради. Сиз эса қабрлардаги кимсаларга эшиттиргувчи эмассиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, Биз сизни ҳақ ила хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Бирон уммат йўқки, унда бир огоҳлантирувчи ўтмаган бўлса.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКўрмадингизмики, Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдирди. Бас, у билан турли хил рангдаги меваларни чиқардик. Яна тоғлардан турли хил рангдаги оқ, қизил ва қоп-қоралари ҳам бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШунингдек, одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам турли хил ранглилари бор. Аллоҳдан олим бандалари кўпроқ қўрқадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ Қудратли ва Мағфиратлидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар мангу турадиган жаннатларга кирадилар. Унда тилло билагузуклар ва инжулар ила безатиладилар. У ерда либослари ипакдан бўлади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, бизни Ўз фазли ила доимий яшайдиган бир жойга туширди. У ерда бизга бирон машаққат ҳам, чарчоқ ҳам етмас».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганларга жаҳаннам оташи бордир. На уларга ҳукм қилиниб, ўладилар ва на улардан азоби енгиллатилади. Биз ҳар бир кофирни мана шундай жазолаймиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, сизларни ерда халифалар қилиб қўйди. Ким куфр келтирса, унинг куфри ўзига зарар. Кофирларга куфрлари Парвардигорлари ҳузурида ғазабдан ўзга нарсани зиёда қилмас. Кофирларга куфрлари зиёндан бошқа нарсани зиёда қилмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган бутларингизни кўрдингизми? Менга кўрсатинглар-чи, улар ердан нимани яратган эканлар? Ёки уларнинг осмонларда шериклиги борми?» Ёки Биз уларга бир китоб бердикмики, шу билан улар ҳужжатга асосланиб иш қилсалар. Йўқ! Золимлар бир-бирларига алдовдан ўзга нарсани ваъда қилмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, Аллоҳ осмонлару ерни қулаб тушишидан ушлаб туради. Агар улар қуласалар, У Зотдан ўзга ҳеч ким уларни ушлаб қола олмас. Албатта, У Ҳалим ва Кечиримли бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар уларга бир огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан ҳидоятлироқ бўлишлари ҳақида Аллоҳ номига қасам ичдилар. Огоҳлантирувчи келганида эса бу иш уларга янада узоқлашишни зиёда қилди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕр юзида мутакаббирлик ва ёмон макр қилиш учун. Ёмон макр эса фақат ўз эгаларининг бошига етади. Улар олдингиларнинг йўлини пойлаб турибдилар, холос. Аллоҳнинг йўлига ҳаргиз бадал топа олмассиз. Аллоҳнинг йўлига ҳаргиз ўзгартиш топа олмассиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕр юзида юриб, олдингиларнинг оқибати қандай бўлганига назар ташласалар бўлмасми? Олдингилар улардан кўра кучлироқ бўлганлар-ку! На осмонлардаги ва на ердаги бирон нарса Аллоҳни ожиз қолдира олмас. У Билгувчи ва Қодир бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар Аллоҳ одамларни қилган ишларига яраша жазолаганида (ер) юзида биронта жониворни қолдирмаган бўларди. Лекин уларни маълум бир муддатга кечиктириб туради. Муддатлари келгач, бас, Аллоҳ Ўзининг бандаларини Кўриб тургувчидир.