Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲамд бўлсин Аллоҳгаки, осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам ёлғиз Уникидир. Охиратдаги ҳамд ҳам ёлғиз Унинг учундир. У Ҳаким ва Хабардор Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганлар: «Бизга Қиёмат келмас», дедилар. Айтинг: «Йўқ! Ғайбни билгувчи Парвардигоримга қасамки, у аниқ келади. Осмонлардаги бир зарра миқдори бўлсин, ердаги бир зарра миқдори бўлсин, ундан-да кичик бўлсин, катта бўлсин, ҳаммаси Очиқ Китобда (битилгандир)».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИлм ато этилган зотлар эса сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган ишнинг ҳақ эканини ҳамда у Азиз ва ҳамду санога лойиқ Зотнинг йўлига ҳидоят қилишини биладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганлар (бир-бирларига) дедилар: «Сизларга, титилиб парча-парча бўлиб кетганингизда(н кейин) яна янгитдан яратилурсизлар, дея хабар берадиган бир (мажнун) кишини кўрсатайликми?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ Аллоҳга ёлғон тўқидими ёки унда бир жиннилик борми?» Аксинча! Охиратга иймон келтирмайдиганлар азобда ва узоқ залолатдадирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАхир улар осмону ердаги нарсаларни, олдиларидаги нарсаларни, ортларидаги нарсаларни кўрмадиларми?! Агар хоҳласак, уларни ерга юттириб юборурмиз ёки устларига осмондан парчалар туширурмиз. Албатта, бу ишда (Парвардигорига) қайтгувчи ҳар бир банда учун бир белги бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, Довудга Ўзимиз тарафимиздан бир фазл ато этдик. (Ва дедик): «Эй тоғлар ва қушлар, у билан бирга тасбеҳ айтинглар!» Унинг учун темирни мулойим қилиб қўйдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Совутлар яса ва бир текисда тўқи. Яхши ишлар қилинглар. Албатта, Мен қилаётган ишларингизни Кўргувчиман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСулаймонга эса эрталаб кетиши бир ойлик, кечқурун қайтиши яна бир ойлик йўл бўлган шамолни бердик ва унга мис булоғини оқизиб қўйдик. Жинлардан ҳам Парвардигорининг изни ила унинг қўл остида ишлайдиганлари бор. Улардан ким амримиздан тойилса, унга олов азобидан тоттирамиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз унга ўлимни ҳукм қилгач, унинг ўлимини фақат асосини еяётган ёғоч қуртигина билдириб қўйди. У қулаб тушгач, жинларга аён бўлдики, агар улар ғайбни билгувчи бўлганларида бу хор қилгувчи азобда қолмаган бўлардилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАниқки, Сабаъ (қабиласи) учун ўз масканларида (Аллоҳнинг фазлу марҳаматига далолат қиладиган) бир белги бор эди — ўнг томон ҳам, сўл томон ҳам боғ-роғ бўлиб, (Биз уларга): «Парвардигорингиз (берган) ризқдан баҳраманд бўлинглар ва У Зотга шукр қилинглар! (Шаҳрингиз) покиза шаҳардир, (Парвардигорингиз) мағфират килгувчи Парвардигордир», (деган эдик).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар билан Ўзимиз баракотли қилган шаҳарлар орасида кўриниб турадиган қишлоқларни барпо қилдик. Улар орасида юришни ҳам ўлчаб қўйдик. У ерларда кечалари ҳам, кундузлари ҳам тинч-омон юраверинглар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар эса: «Парвардигоро, сафарларимиз орасини йироқ қил», дея ўзларига ўзлари зулм қилдилар. Бас, уларни ҳикояларга айлантириб қўйдик ва парча-парча қилиб юбордик. Албатта, бу ишда ҳар бир сабрли ва шукр қиладиган одам учун белгилар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, Иблис улар ҳақидаги гумонини рўёбга чиқарди. Бас, унга эргашдилар. Мўминлардан бир гуруҳигина бундан мустасно бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Иблиснинг) улар устидан ҳеч қандай ҳукмронлиги бўлмаган. Фақат охиратга иймон келтирадиганлар билан у ҳақда шак-шубҳа қиладиганларни ажратиб билиб олишимиз учунгина (унинг ҳукмронлиги бўлган). Парвардигорингиз ҳар бир нарсани асрагувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Сизлар ўша Аллоҳдан бошқа ишонганларингизга дуо қилаверинглар. Улар самоларда ҳам, ерда ҳам бир зарра мисқоличалик нарсага ҳам эга эмаслар. Бу иккисида улар учун ҳеч қандай шериклик ҳам йўқ. (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқ».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ Зотнинг даргоҳида фақат Ўзи изн берганлардан бошқанинг шафоати фойда бермас. То қалбларидан қўрқув кетгач: «Парвардигорингиз нима деди?» - дерлар. «Ҳақни», дерлар. У Олий ва Буюкдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚайси бир шаҳарга бир огоҳлантирувчи юбормайлик, унинг боёнлари: «Биз сизлар олиб келган рисолатга аниқ кофирлармиз», дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Дарҳақиқат, Парвардигорим Ўзи истаган кишига ризқни кенг қилади ва танг қилади. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМол-давлатларингиз ҳам, бола-чақаларингиз ҳам сизларни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмас. Иймон келтириб, солиҳ амал қилган кишигина бундан мустасно. Бас, ана ўшалар учун қилган амаллари сабабли неча баробар мукофот бордир. Ва улар юксак масканларда тинч-хотиржамдирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Дарҳақиқат, Парвардигорим Ўзи хоҳлаган бандасига ризқни кенг қилур ва танг қилур. Нимани инфоқ-эҳсон қилсангизлар, бас, унинг ўрнини тўлдирур. У энг яхши ризқ Бергувчидир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Парвардигоро, улар эмас, Сен бизнинг дўстимизсан. Аксинча, улар жинларга ибодат қилардилар. Уларнинг кўплари ўшаларга ишонардилар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Сизларга фақат биргина нарсани тавсия қиламан. Аллоҳ учун жуфт-жуфт бўлиб ва ёлғиз ҳолингизда туринглар-да, кейин тафаккур қилинглар. Соҳибингизда ҳеч қандай жиннилик йўқ. У фақат қаттиқ азоб олдидан сизларга (юборилган) бир огоҳлантиргувчи, холос».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Сизлардан ҳеч бир ажр сўрамадим. Бас, у сизларга бўлсин. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. У ҳамма нарсага Шоҳиддир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар билан истаган истаклари ўртаси тўсилди. Худди олдинги маслакдошлари каби. Дарҳақиқат, улар шак-шубҳа ичида эдилар.