وَٱللَّهُ ٱلَّذِىٓ أَرْسَلَ ٱلرِّيَٰحَ فَتُثِيرُ سَحَابًا فَسُقْنَٰهُ إِلَىٰ بَلَدٍ مَّيِّتٍ فَأَحْيَيْنَا بِهِ ٱلْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا كَذَٰلِكَ ٱلنُّشُورُ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шундай Зотки, шамолларни юборди. Бас, улар булутни қўзғатади. Бас, Биз уни ўлик шаҳар сари ҳайдаб, у билан ўлик ерни тирилтирдик. Қайта тирилиш мана шундай бўлади.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour9. Аллоҳнинг Ўзи шамолларни юборди. Бас, улар булутни қўзғатгач, Биз уни ўлик шаҳарга ҳайдаб, унинг ёрдамида ўлган ерни тирилтирдик. (Қиёмат қойим бўлган куни) қайта тирилиш ҳам шунинг ўзидир.