وَمَا يَسْتَوِى ٱلْبَحْرَانِ هَٰذَا عَذْبٌ فُرَاتٌ سَآئِغٌ شَرَابُهُۥ وَهَٰذَا مِلْحٌ أُجَاجٌ وَمِن كُلٍّ تَأْكُلُونَ لَحْمًا طَرِيًّا وَتَسْتَخْرِجُونَ حِلْيَةً تَلْبَسُونَهَا وَتَرَى ٱلْفُلْكَ فِيهِ مَوَاخِرَ لِتَبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِهِۦ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарё-денгиз тенг бўлмас. Буниси ширин ва ичилиши осон бўлса, униси шўр-тахир. Ҳар биридан янги гўшт ейсизлар ва тақадиган зеб-зийнат чиқариб оласизлар. У Зотнинг фазлу-марҳаматидан умид қилишларингиз учун сувни ёриб бораётган кемаларни кўрасизлар. Шоядки, шукр қилсангизлар.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour12. Дарё-денгиз тенг бўлмас — буниси ширин-тотли ва ичилиши осон, буниси эса шўр-тахирдир. Сизлар (уларнинг) ҳар биридан янги гўшт (яъни, балиқ тутиб) ейсизлар ва тақадиган зеб-зийнат чиқариб олурсизлар. Ва сизлар (Аллоҳнинг) фазлу-марҳаматидан (яъни, ризқу рўзидан) исташларингиз учун (денгиз ва дарёларда сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрурсизлар. Шояд шукр қилсангизлар.