Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТоки Аллоҳ сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳингизни мағфират қилсин ҳамда сизга неъматини тўла қилиб берсин ва сизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТоки мўминлар ва мўминаларни остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритсин ва улар у ерда абадий қолсинлар ҳамда уларнинг ёмонликларини ўчириб юборсин. Бу иш Аллоҳнинг наздида буюк муваффақиятдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТоки Аллоҳ ҳақида ёмон гумонда бўлган мунофиқ ва мунофиқаларни, мушрик ва мушрикаларни азобласин. Уларни ёмонлик ўраб олсин. Аллоҳ улардан ғазабланди, уларни лаънатлади ва уларга жаҳаннамни тайёрлаб қўйди. Нақадар ёмон борар жой!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТоки Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтиринглар, У Зотни қўлланглар ва улуғланглар ҳамда кечаю кундуз У Зотга тасбеҳ айтинглар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизга байъат берадиганлар Аллоҳга байъат берадилар. Аллоҳнинг Қўли уларнинг қўллари устидадир. Ким аҳдини бузса, ўзига қарши бузади. Ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилса, яқинда унга улуғ ажр беради.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЙўқ, сизлар, Пайғамбар ва мўминлар оилаларига қайтмайдилар, деб ўйлагансизлар ва бу иш қалбларингизга чиройли қилиб кўрсатилган. Ёмон гумон қилгансизлар ва ёмон қавм бўлгансизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎлжалар сари уларни олиш учун бораётганингизда ортда қолганлар: «Биз ҳам сизларга эргашайлик», дейдилар. Аллоҳнинг каломини ўзгартирмоқчи бўладилар. Айтинг: «Ҳаргиз бизга эргашмассизлар. Аллоҳ олдин ҳам мана шундай деган». Шунда улар: «Балки бизга ҳасад қилаётгандирсизлар», дейдилар. Аксинча, улар жуда оз нарсанигина англайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАъробийлардан ортда қолганларига айтинг: «Яқинда бир катта кучга эга бўлган қавмга қарши жангга чақириласизлар. Ё улар билан урушасизлар ёки улар мусулмон бўладилар. Агар итаот этсангизлар, Аллоҳ сизларга гўзал ажр берур. Агар олдин юз ўгирганингиздек, юз ўгирсангизлар, сизларни аламли азоб билан азоблар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКўрга ҳам ҳараж йўқ. Чўлоққа ҳам ҳараж йўқ. Касалга ҳам ҳараж йўқ. Ким Аллоҳга ва Пайғамбарига итоат этса, уни остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритади. Ким юз ўгирса, уни аламли азоб билан азоблайди».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ сизларга фақат ўзингиз оладиган кўп ўлжаларни ваъда қилди. Бас, бунисини тезлаштириб берди. Одамларнинг қўлларини сизлардан тўсди. Мўминларга белги бўлиши ва сизларни тўғри йўлга ҳидоят қилиши учун.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБошқалари ҳам бор. Сизлар ҳали уларга қодир бўлмагансизлар. Аллоҳ уларни қамраб олган. Аллоҳ ҳар бир нарсага Қодирдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирган кимсалар сизлар билан жанг қилганларида ортларига аниқ чекинган бўлардилар. Кейин бирон дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар шундай кимсалардирки, куфр келтирдилар. Сизларни Масжидул-Ҳаромдан, ҳадйини (қурбонликка аталган ҳайвонни) эса ҳибс қилинган ҳолида ўз жойига етиб боришидан тўсдилар. Агар сизлар билмаган мўмин кишилар ва мўмина аёллар бўлиб, сизлар уларни билмасдан ўлдириб қўйиб, сизларга бир айбдорлик етиб қолмаганида эди... Аллоҳ Ўзи истаган одамни Ўз раҳматига дохил қилиши учун (шундай қилди). Агар улар ажралиб турганларида эди, улардан куфр келтирганларни аламли азоб билан азоблаган бўлар эдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎшанда куфр келтирганлар қалбларига ҳамиятни, жоҳилият ҳамиятини жойладилар. Бас, Аллоҳ Ўзининг Пайғамбари ва мўминларга Ўз оромини нозил қилди ҳамда уларга тақво калимасини лозим қилди. Унга лойиқ ва ҳақли эдилар. Аллоҳ ҳар бир нарсани Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан уни барча динлардан ғолиб қилиш учун юборди. Гувоҳ бўлишга Аллоҳ кифоядир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМуҳаммад Расулуллоҳ ва у зот билан бирга бўлганлар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида эса раҳм-шафқатлидирлар. Кўрасизки, улар Аллоҳдан фазл ва ризолик тилаб рукуъ ва саждалар қиладилар. Уларнинг юзларида сажда изидан белги бордир. Мана шу уларнинг Тавротдаги мисолларидир. Инжилдаги мисоллари эса худди бир шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, ўз танасида тик турган, деҳқонларни лол қолдирадиган дарахтга ўхшайди. Токи улар туфайли кофирларга алам қилсин. Аллоҳ улардан иймон келтириб, яхши амаллар қилганларига мағфират ва улуғ ажр ваъда қилган.