أَمِ ٱتَّخَذُوا۟ مِن دُونِ ٱللَّهِ شُفَعَآءَ قُلْ أَوَلَوْ كَانُوا۟ لَا يَمْلِكُونَ شَيْـًٔا وَلَا يَعْقِلُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁки Аллоҳни қўйиб бошқа (худоларни) шафоатчи қилиб олдиларми?! Айтинг: «Улар ҳеч нарсага эга бўлмаган ва ақл юрита олмайдиган (нотавонлар) бўлсалар ҳам-а».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour43. (Йўқ, мушриклар тафаккур қилмадилар), балки улар Аллоҳдан ўзга «оқловчилар»ни (яъни, ўзларининг гумонларича уларни Аллоҳ ҳузурида шафоат қиладиган «оқловчилар»ни — бутларни) ушладилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «(Ўша жонсиз бутлар сизларни оқлайдими?!) Агар улар бирон нарсага эга бўла олмайдиган ва (бирон нарсани) англамайдиган бўлсалар ҳам-а!».