ضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلًا رَّجُلًا فِيهِ شُرَكَآءُ مُتَشَٰكِسُونَ وَرَجُلًا سَلَمًا لِّرَجُلٍ هَلْ يَسْتَوِيَانِ مَثَلًا ٱلْحَمْدُ لِلَّهِ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ бир мисол келтирди. Бир киши борки, унинг устида талашадиган бир неча шериклар бор. Бошқа бир киши борки, у саломат ҳолида бир киши учундир. Шу иккиси мисолда баробарми? Ҳамд Аллоҳникидир. Балки, уларнинг кўплари билмайдилар.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour29. Аллоҳ (шундай) бир мисол келтирди: бир киши — қул борки, унинг устида талашгувчи шериклар (яъни, хожалар) бор. Яна бир киши — қул борки, у бус-бутун ҳолида бир киши — хожаникидир. Иккисининг мисоли баробар бўлурми?! (Йўқ, баробар бўлмас. Худди шунингдек, бир неча «худо»ларга сиғинадиган мушрик билан ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қиладиган мўмин ҳам баробар бўлмас). Ҳамду сано (ёлғиз) Аллоҳ учундир. Йўқ, уларнинг кўплари билмаслар, (бас, ана шу сабабдан турли «худо»ларга сиғинурлар).