أَلَيْسَ ٱللَّهُ بِكَافٍ عَبْدَهُۥ وَيُخَوِّفُونَكَ بِٱلَّذِينَ مِن دُونِهِۦ وَمَن يُضْلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِنْ هَادٍ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?! Улар сизни Аллоҳдан бошқа нарсалар билан қўрқитурлар. Кимни Аллоҳ йўлдан оздириб қўйган бўлса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи йўқдир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour36. Аллоҳ Ўз бандасига (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга, у кишини барча бало-қазодан асраш учун) етарли эмасми?! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), улар сизни (Аллоҳдан) ўзга бутлари билан қўрқитурлар. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас.