وَأَشْرَقَتِ ٱلْأَرْضُ بِنُورِ رَبِّهَا وَوُضِعَ ٱلْكِتَٰبُ وَجِا۟ىٓءَ بِٱلنَّبِيِّـۧنَ وَٱلشُّهَدَآءِ وَقُضِىَ بَيْنَهُم بِٱلْحَقِّ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕр Парвардигорининг Нури билан ёришди. Китоб қўйилди. Пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилди. Уларнинг ўрталарида зулм қилинмаган ҳолларида ҳақ билан ҳукм қилинди.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour69. Ер (яъни, маҳшаргоҳ) Парвардигорининг нури билан ёришди; китоб — номаи аъмол (ҳисоб-китоб қилиш учун ҳозирлаб) қўйилди; пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилди ва уларнинг (яъни, барча бандаларнинг) ўрталарида (биронталарига) зулм қилинмаган ҳолда ҳақ (ҳукм) билан ҳукм қилинди.