Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар ўзлари ҳақида фикр юритмайдиларми? Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни (бежиз яратмаган, уларни) ҳақ ва муайян муддат билан яратган. Одамлардан кўплари Парвардигорларига рўбарў келишни инкор қилгувчилардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕр юзини кезиб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Улар булардан кўра кучлироқ эдилар. Ерга ишлов бериб, уни булар обод қилганидан кўра кўпроқ обод қилгандилар. Уларга пайғамбарлари ҳужжатлар келтирганди. Аллоҳ уларга зулм қилмаган эди, лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилгандилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКейин ёмонлик қилганларнинг оқибати ёмон бўлди. Чунки улар Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқардилар ва уларни масхара қилардилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтириб, оятларимизни ва охират учрашувини ёлғон дейдиганлар эса - ана ўшалар азобга ҳозир қилинадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎликдан тирикни чиқаради. Тирикдан ўликни чиқаради. Ерни ўлганидан кейин қайта тирилтиради. Сизлар ҳам шундай чиқариласизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнинг оятларидан яна бири шуки, сизларга ўзларингиздан жуфтларингизни яратди. Токи ўшалар билан таскин топинглар. Орангизда эса ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилди. Албатта, бу ишда фикр юритадиган қавм учун оятлар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнинг оятларидан яна бири осмонлару ерни яратиши ҳамда тилларингиз ва рангларингизни турли хил қилиб қўйишидир. Албатта, бу ишда биладиганлар учун белгилар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнинг оятларидан яна бири кечаси ва кундузи ухлашингиз ҳамда Унинг фазлидан умидвор бўлишингиздир. Албатта, бу ишда қулоқ соладиган қавм учун белгилар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнинг оятларидан яна бири шуки, сизларга яшинни кўрсатади. Қўрқиб ва умидвор бўлиб (уни кўрасизлар). Осмондан ёмғир ёғдириб, у билан ўлиб қолган ерни тирилтиради. Албатта, бу ишда ақлини ишлатадиган қавм учун белгилар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнинг оятларидан яна бири шуки, само ва замин У Зотнинг амри билан қоимдир. Кейин сизларни ердан бир бор чақирганда барчангиз бирдан чиқасизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, дастлаб Ўзи йўқдан бор қилади, кейин яна Ўзи қайта яратади. Бу иш Унга жуда осондир. Осмонлару ердаги энг олий сифат Уникидир. У Азиз ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга ўзларингиздан бир мисол зарб этди. Қўлларингиздаги мулкингиз (қулларингиз)дан сизларга ризқ қилиб берганимиз мол-мулкка шерик бўлиб олгувчилар борми ва сизлар худди ўзларингиздан қўрққандек улардан ҳам қўрқасизларми? Ақлини ишлатадиган қавм учун оятларни мана шундай баён қилурмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЙўқ! Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Аллоҳ адаштириб қўйганни ким ҳам ҳидоят қила оларди? Улар учун ёрдам бергувчилар бўлмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, доимо тўғри бўлган динга юз тутинг! Аллоҳнинг фитратики, инсонларни ўша билан яратган. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас. Тўғри дин шудир. Лекин кўп одамлар билмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДинларини парчалаб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олиб, ҳар бир гуруҳ ўзидаги нарса билан хурсанд бўлганлардан (бўлиб қолманглар).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ Ўзи хоҳлаган бандасига ризқни кенг ёки танг қилиб бераётганини кўрмадиларми? Албатта, бу ишда иймон келтирган қавм учун белгилар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚариндошга, мискинга ва мусофирга ҳаққини беринг. Мана шу Аллоҳнинг Юзини истайдиганлар учун яхшироқдир. Ва ана ўшалар нажот топгувчилардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шундай Зотки, сизларни яратди. Кейин сизларга ризқ берди. Кейин сизларни ўлдиради. Кейин яна тирилтиради. Шерик қилаётган бутларингиздан биронтаси шу ишлардан биронтасини қила оладими? У Зот улар келтираётган ширклардан Пок ва Олийдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОдамлар қилган ишлар туфайли қуруқлигу денгизда бало-офат юз берди. Қилган ишларининг айримларини тоттириб қўйиш учун (шундай бўлди). Шояд, улар қайтсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Ер юзида сайр қилиб, олдин ўтганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар. Уларнинг кўплари мушрик бўлган эдилар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ Зотнинг оятларидан яна бири шуки, шамолларни хушхабар элтгувчи қилиб юборади. Сизларга Ўз раҳматидан тоттириб қўйиши учун, кема У Зотнинг амри ила юриши учун ва У Зотнинг фазлидан умидвор бўлишингиз учун. Шоядки, шукр қилсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шундай Зотки, шамолларни юбориб, улар билан булутни қўзғатади ва уни самода Ўзи истаганича ёяди ва бўлак-бўлак қилади, бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасиз. Қачон уни Ўзи истаган бандаларига етказса, қарабсизки, улар шод бўладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, Аллоҳ раҳматининг изларига назар солинг. Қандай қилиб ўлик ерни тирилтиряпти? Албатта, У Зот ўликларни ҳам тирилтиргувчидир. У Зот ҳар нарсага Қодирдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар (экинзорларига иссиқ) шамолни юборсак ва унинг сарғайиб кетганини кўрсалар, шундан кейин нонкўрлик қила бошлайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ шундай Зотдирки, сизларни заиф нарсадан яратди. Заифликдан кейин куч-қувват пайдо қилди. Куч-қувватдан кейин яна заифлик ва қариликни пайдо қилди. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У Билгувчи ва Қодир Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚиёмат қоим бўладиган куни жиноятчилар бир соатдан ортиқ турмаганларига қасам ичадилар. Улар ана шундай ўгирилар эдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, ушбу Қуръонда одамлар учун турли хил мисоллар зарб этдик. Гарчи сиз уларга мўъжиза келтирсангиз ҳам кофир бўлган кимсалар: «Сизлар ғирт ёлғончисизлар», дейишлари аниқ.