قَالُوا۟ يَٰلُوطُ إِنَّا رُسُلُ رَبِّكَ لَن يَصِلُوٓا۟ إِلَيْكَ فَأَسْرِ بِأَهْلِكَ بِقِطْعٍ مِّنَ ٱلَّيْلِ وَلَا يَلْتَفِتْ مِنكُمْ أَحَدٌ إِلَّا ٱمْرَأَتَكَ إِنَّهُۥ مُصِيبُهَا مَآ أَصَابَهُمْ إِنَّ مَوْعِدَهُمُ ٱلصُّبْحُ أَلَيْسَ ٱلصُّبْحُ بِقَرِيبٍ
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Фаришталар) дедилар: «Эй Лут, биз Парвардигорингнинг элчиларимиз. Улар сенга асло тега олмаслар. Кечанинг бир қисмида оилангни олиб чиқиб кет, хотининг бундан мутасно. Биронтангиз атрофга алангламасин! Уларга етган мусибат унга (хотинингга) ҳам етгай. Уларга ваъда қилинган вақт тонгдир. Тонг яқин эмасми?!»
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour81. (Шунда фаришталар) айтдилар: «Эй Лут, биз Парвардигорингнинг элчиларимиз. Улар сенга ҳаргиз тега олмаслар. Бас, сен кечанинг (қолган) қисмида аҳли оилангни олиб чиқиб кетгин ва сизларнинг ичингиздан хотинингдан бошқа ҳеч ким атрофга алангламасин! Зотан, унга (хотинингга) ҳам уларга етган бало етгувчидир. Уларга ваъда қилинган вақт субҳдир. Субҳ яқин эмасми?!»