وَلَقَدْ ءَاتَيْنَا مُوسَى ٱلْكِتَٰبَ فَٱخْتُلِفَ فِيهِ وَلَوْلَا كَلِمَةٌ سَبَقَتْ مِن رَّبِّكَ لَقُضِىَ بَيْنَهُمْ وَإِنَّهُمْ لَفِى شَكٍّ مِّنْهُ مُرِيبٍ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз Мусога Китобни бердик. У ҳақда ихтилоф қилинди. Парвардигорингиз тарафидан бир сўз ўтмаганида улар устидан ҳам ҳукм ўқилган бўлар эди. Улар ундан шак-шубҳададирлар.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour110. Дарҳақиқат, Биз Мусога Китоб (яъни, Таврот) берганимизда, у ҳақда ихтилоф қилинган эди (яъни, айрим кишилар унга иймон келтирган бўлсалар, айримлар уни инкор қилдилар). Агар Парвардигорингиз томонидан (барча ҳисоб-китоб Қиёмат Кунида бўлади, деган) Сўз ўтмаганида, уларнинг ўртасида (шу дунёдаёқ ким ҳақ, ким ноҳақ эканлиги ҳақида) ҳукм чиқарилган бўлур эди. Албатта, улар (яъни, Макка мушриклари) у ҳақда (яъни, Қуръон хусусида) шак-шубҳа остидадирлар.