أَلَآ إِنَّهُمْ يَثْنُونَ صُدُورَهُمْ لِيَسْتَخْفُوا۟ مِنْهُ أَلَا حِينَ يَسْتَغْشُونَ ثِيَابَهُمْ يَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ إِنَّهُۥ عَلِيمٌۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОгоҳ бўлингизким, Ундан сир тутиш учун бошларини эгадилар. Огоҳ бўлингизким, улар кийимларига ўраниб олган пайтларида ҳам (Аллоҳ) уларнинг нимани сир тутаётганларини ҳам, нимани ошкор қилаётганларини ҳам билур. Албатта, У Зот қалблардаги сирларни ҳам Билгувчидир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour5. Огоҳ бўлингизким, албатта улар (кофирлар) Ундан сир тутиш учун дилларидаги (адоватлари)ни яширадилар. Огоҳ бўлсинларким, улар кийимларига ўраниб олган чоғларида ҳам (Аллоҳ) уларнинг яширган ва ошкор қилган нарсаларини билур. Дарҳақиқат, У зот дилларни эгаллаган сирларни билгувчидир.