وَإِذْ نَتَقْنَا ٱلْجَبَلَ فَوْقَهُمْ كَأَنَّهُۥ ظُلَّةٌ وَظَنُّوٓا۟ أَنَّهُۥ وَاقِعٌۢ بِهِمْ خُذُوا۟ مَآ ءَاتَيْنَٰكُم بِقُوَّةٍ وَٱذْكُرُوا۟ مَا فِيهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТоғни кўчириб олиб, уларнинг устларида гўё бир соябондек кўтариб турганимизда ва улар устимизга қулаб тушади, деб гумон қилган пайтларида: «Биз сизларга ато этган нарсани маҳкам ушлангиз ва ундаги оятларни ёдда тутингиз, шоядки, шунда тақводор бўлсангиз», деган пайтимизни эсланг!
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour171. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Тур тоғини кўчириб олиб, уларнинг устларида гўё бир соябондек кўтариб туриб, улар уни устларига қулаб тушади, деб гумон қилган ҳолларида: «Биз сизларга ато этган нарсани (Тавротни) маҳкам ушлангиз ва тақводор бўлишингиз учун ундаги оятларни ёдда тутингиз!», деган пайтимизни эсланг!