سَأَصْرِفُ عَنْ ءَايَٰتِىَ ٱلَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِى ٱلْأَرْضِ بِغَيْرِ ٱلْحَقِّ وَإِن يَرَوْا۟ كُلَّ ءَايَةٍ لَّا يُؤْمِنُوا۟ بِهَا وَإِن يَرَوْا۟ سَبِيلَ ٱلرُّشْدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا وَإِن يَرَوْا۟ سَبِيلَ ٱلْغَىِّ يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَا وَكَانُوا۟ عَنْهَا غَٰفِلِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭнди ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, барча оят-мўъжизаларни кўрсалар, уларга иймон келтирмайдиган, тўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб олмайдиган, залолат йўлини кўрсалар, ўшани йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман. Бунга сабаб уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишларидир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour146. Энди Ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят-мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, Тўғри Йўлни кўрсалар уни (ўзлар учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат — ноТўғри Йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни, англаб етмайдиган қилиб қўюрман). Бунга сабаб улар Бизнинг оятларимизни ёлғон деганлари ва у оятлардан ғофил бўлиб олганларидир.