Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар то уларга очиқ ҳужжат келгунича (куфрдан) ажрагувчи бўлмадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўкис адо этишга, закот беришга буюрилган эдилар. Ана шу тўғри (йўлдаги миллат)нинг динидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлиб, ўша жойда мангу қолурлар! Ана ўшалар энг ёмон махлуқдирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар — ана ўшалар яралмиш жонзотларнинг энг яхшисидирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорлари ҳузуридаги уларнинг мукофотлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган абадий жаннатлардир. Ўша жойда мангу қолгувчидирлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам (Аллоҳдан) рози бўлдилар. Бу (мукофот) Парвардигоридан қўрққан киши учундир.