Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Фиръавн ер юзида катта кетиб, унинг аҳолисини гуруҳларга бўлиб юборди. Улардан бир тоифасини хорлаб, ўғилларини сўяр ва қизларини тирик қолдирарди. Албатта, у бузғунчилардан бўлганди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз эса ер юзида хорланганларга марҳамат кўрсатишни, уларни пешволар қилишни, уларни ворислар қилишни истаймиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларни ер юзида барқарор айлашни, Фиръавн, Ҳомон ва уларнинг лашкарларига эса (Бани Исроил) тарафидан улар қўрқадиган нарсаларни кўрсатиб қўйишни ҳам.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусонинг онасига шундай ваҳий юбордик: «Уни эмизавер. Унга бирон кори ҳол бўлишидан қўрқсанг, уни дарёга ташла. Қўрқма, хафа бўлма. Биз уни сенга аниқ қайтаргувчимиз ва уни пайғамбарлардан қилгувчимиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, уни Фиръавн хонадони ўзларига душман ва ғам-ташвиш бўлиши учун тутиб олдилар. Албатта, Фиръавн, Ҳомон ва уларнинг лашкарлари хато қилгувчи бўлдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterФиръавннинг хотини деди: «У мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Балки унинг бизга фойдаси тегиб қолар ёки уни бола қилиб олармиз». Ҳолбуки, улар (нима қилаётганларини) сезмасдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОлдин унга эмизгувчиларни ҳаром қилган эдик. Деди: «Сизларга уни сизлар учун тарбиялаб берадиган ва унга насиҳатгўй бўладиган бир оилани айтайми?»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, уни онасига қайтардик. Токи кўзи қувонсин, хафа бўлмасин ва Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини аниқ билсин. Лекин уларнинг кўплари билмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterВояга етиб, расо бўлгач, унга ҳикмат ва билим ато этдик. Чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусо шаҳарга унинг аҳолиси ғафлатда бўлган пайтда кирди. Унда икки киши урушаётганини кўрди. Бири ўз гуруҳидан, яна бири эса душманидан эди. Ўзининг гуруҳидан бўлган киши ундан душман томондан бўлган кимсага қарши ёрдам сўради. Шунда Мусо бир мушт уриб уни ўлдириб қўйди. Деди: «Бу шайтоннинг ишидандир. Албатта, у йўлдан ургувчи очиқ душмандир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Парвардигорим, дарҳақиқат, мен ўз жонимга жабр қилиб қўйдим. Энди Ўзинг мени мағфират қил». Бас, уни мағфират қилди. Албатта, Унинг Ўзигина Мағфиратли, Меҳрибондир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, у эрта тонгда шаҳарда қўрқиб, хавфсираб кетаётган эди, баногоҳ кеча ундан ёрдам сўраган кимса яна уни ёрдамга чақириб қолди. Мусо унга деди: «Дарҳақиқат, сен аниқ гумроҳдирсан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭнди у ўзларига душман бўлган кимсани тутмоқчи бўлиб турганди: «Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирганинг каби мени ҳам ўлдирмоқчимисан?! Сен ер юзида жабр қилувчи бўлишдан бошқа нарсани хоҳламайсан. Сен ислоҳ қилгувчилардан бўлишни истамайсан», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШаҳарнинг нариги четидан бир киши шошганча келиб: «Эй Мусо, одамлар сени ўлдириш учун тил бириктиряптилар. Бас, чиқиб кет. Албатта, мен сенга холис насиҳат қилгувчиларданман», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМадяннинг сувига етиб келгач, у ерда бир тўп одамлар ҳайвонларини суғораётганларини кўрди. Улардан бошқа яна икки қизнинг (қўйларини) сувга йўлатмай турганларини кўриб: «Сизларга нима бўлди?» - деди. Улар: «Биз то подачилар қайтмагунларича суғора олмаймиз. Отамиз эса қари чол», дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлардан бири: «Эй отажон, уни ишга ёллаб олинг. Чунки, сиз ишга ёллаб оладиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кимсадир», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Менга саккиз йил ишлаб беришинг бадалига сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман. Ўн йил тўла ишлаб берсанг, бу сен тарафингдандир. Мен сени қийнашни истамайман. Иншооллоҳ, сен менинг солиҳ кишилардан эканимни кўрасан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «Мана шу сиз билан менинг ўртамиздаги (битимдир). Икки муддатдан қай бирини бажарсам ҳам менга зўрлик қилинмас. Аллоҳ айтаётган сўзимизга гувоҳдир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусо муддатни ўтаб, оиласи билан йўлга тушгач, Тур тарафидан бир оловни кўриб қолди. Оиласига деди: «Кутиб туринглар, мен бир оловни кўриб қолдим. Шояд, сизларга бирон хабар ёки исиниб олишингиз учун оловдан бир чўғ олиб келарман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнинг олдига етиб келганида у муборак жойдаги водийнинг ўнг тарафидаги дарахтдан унга бир нидо келди: «Эй Мусо, албатта, Мен барча оламларнинг Парвардигори Аллоҳдирман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Қўлингни қўйнингга сол, бирон зарарсиз оппоқ бўлиб чиқур ва қанотингни қўрқувдан қисиб ол. Бас, шу иккиси Парвардигоринг томонидан Фиръавн ва унинг одамларига икки ҳужжатдир. Дарҳақиқат, улар фосиқ қавм бўлдилар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМендан кўра акам Ҳоруннинг нутқи равонроқ. Уни мен билан бирга ёрдамчи қилиб юбор. У мени тасдиқлаб туради. Улар мени ёлғончига чиқаришларидан қўрқаман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусо уларга очиқ-ойдин оятларимизни келтиргач, дедилар: «Бу уйдирма сеҳрдан бошқа нарса эмас. Олдинги ота-боболаримиздан ҳам бу ҳақда эшитмаганмиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterФиръавн деди: «Эй аъёнлар, мен сизларга ўзимдан бошқа илоҳ борлигини билмаганман. Бас, эй Ҳомон, лойга ўт ёқиб, мен учун бир қаср қур, шоядки, (унга чиқиб) Мусонинг худосини кўрсам. Албатта, мен уни ёлғончилардан деб ўйламоқдаман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ ҳам, лашкари ҳам ер юзида ноҳақ каттазанглик қилдилар ва ўзларини Бизга қайтарилмайдилар, деб ўйладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, уни ҳам, лашкарини ҳам ушладик-да, денгизга улоқтирдик. Энди у золимларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОлдинги авлодларни ҳалок қилганимиздан кейин Мусога одамлар учун нур, ҳидоят ва раҳмат қилиб Китобни ато этдик. Шояд, улар ибрат олсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЛекин Биз кўп асрларни пайдо қилдик, бас, уларнинг умри чўзилди. Сиз Мадянда туриб, уларга оятларимизни тиловат қилиб бермаган эдингиз. Аммо Биз пайғамбар қилиб юборгувчи бўлган эдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterНидо қилган пайтимизда сиз Турнинг ёнида бўлмаган эдингиз. Лекин Парвардигорингиз томонидан бир раҳмат бўлиб, сиздан олдин бирон огоҳлантиргувчи келмаган бир қавмни огоҳлантиришингиз учун (Сизга ваҳий қилдик). Шояд, улар эслатма-ибрат олсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Бас, агар ростгўй бўлсангиз, Аллоҳ ҳузуридан у иккисидан кўра тўғрироқ бўлган бирон китоб келтиринглар, мен унга эргашай».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга тиловат қилиб берилган пайтда дедилар: «Унга иймон келтирдик. У Парвардигоримиз тарафидан юборилган ҳақиқатдир. Биз ундан олдин ҳам мусулмонлар бўлганмиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАна ўшаларга сабр қилганлари учун ажрлари икки марта берилур. Улар ёмонликни яхшилик билан даф этадилар ва Биз берган ризқдан сарфлайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Агар биз сен билан бирга ҳидоятга эргашсак, ўз еримиздан айрилиб қоламиз». Уларга тинч Ҳарамни маскан қилиб бермадикми?! Ҳамма нарсанинг мевалари Бизнинг даргоҳимиздан ризқ бўлиб ўша жойга йиғилади-ку! Лекин уларнинг кўплари билмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз ҳаддан ташқари маишатпараст бўлган қанча юртларни ҳалок қилдик. Ана уларнинг уй-жойлари. Улардан кейин у жойлар жуда кам маскан тутилди. Биз Ўзимиз ворис бўлиб қолдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорингиз то барча юртларнинг марказларига Бизнинг оятларимизни уларга тиловат қиладиган бир пайғамбарни юбормагунича ҳалок қилгувчи бўлмади. Биз юртларни фақат уларнинг аҳолиси золим бўлгандагина ҳалок қилгувчи бўлдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАхир Биз гўзал ваъда қилган ва унга эришган киши Биз шу дунё матоҳидан озгина фойдалантириб, ортидан Қиёмат кунида (мангу азобга) дучор қилингувчилардан бўлган кимса каби бўлурми?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Бутларингизни чақиринг», дейилди. Бас, уларни чақирдилар. Улар эса жавоб бермадилар. Шунда азобни кўрдилар. Қани эди улар ҳидоят топган бўлганларида.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорингиз Ўзи истаган нарсани яратар ва ихтиёр этар. Уларда эса ихтиёр йўқ. Аллоҳ улар келтираётган ширклардан Пок ва Олийдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга кеча ва кундузни ором олишингиз ва У Зотнинг фазлидан умидвор бўлишингиз учун ҳамда шояд шукр қилсангизлар, деб пайдо қилиб қўйгани Унинг марҳаматидандир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар бир умматдан бир гувоҳ чиқариб: «Ҳужжатингизни келтиринг», дедик. Бас, ҳақ Аллоҳники эканини билиб олдилар. Ўзлари тўқиб олган уйдирмалари эса кўздан ғойиб бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚорун Мусо қавмидан эди. Бас, уларга мутакаббирлик қилди. Унга хазиналардан шу қадарини берган эдикки, унинг калитларини кўтариб юриш бир гуруҳ бақувват одамларга ҳам оғирлик қиларди. Ўшанда унга қавми шундай деганди: «Ҳовлиқма! Аллоҳ ҳовлиқмаларни ёқтирмайди».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДеди: «У менга ўзимдаги илм туфайли берилган». Билмасмики, Аллоҳ ундан олдин ҳам ундан кўра кучлироқ ва давлатмандроқ авлодларни ҳалок этган. Гуноҳкорлардан гуноҳлари ҳақида сўраб ўтирилмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚавми олдига зеб-зийнатлари билан чиққан эди, дунё ҳаётини истайдиганлар: «Бизда ҳам Қорунга ато этилган молу-давлат бўлса эди. Дарҳақиқат, у улуғ насиба эгасидир», дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИлм-маъфират ато этилган кишилар эса шундай дедилар: «Сизларга ўлим бўлсин! Иймон келтириб, яхши амал қилганлар учун Аллоҳ берадиган ажр-савоб яхшироқдир! Унга фақат сабрли кишиларгина эришурлар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, унинг ўзини ҳам, ҳовли-жойини ҳам ерга юттирдик. Сўнг унга Аллоҳдан ёрдам берадиган бирон жамоат бўлмади ва унинг ўзи ҳам ғолиблардан бўлмади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterВа кечагина унинг мартабасини орзу қилганлар: «Воажаб, Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаганига ризқини кенг ёки тор қилиб қўяр экан-да. Агар Аллоҳ бизга марҳамат қилмаганида, бизни ҳам ерга юттирган бўлар эди. Воажаб, кофирлар нажот топмас экан-да», дейишга ўтдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎша охират диёри. Уни ер юзида такаббурлик ва бузғунчилик қилмайдиганлар учун атаб қўйганмиз. Оқибат тақводорларникидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим бир яхшилик билан келса, унга ундан ҳам яхшироғи бор. Ким бир ёмонлик билан келса, ёмонлик қилганлар фақат қилганларига яраша жазоланурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизга Қуръонни фарз қилган Зот, албатта, сизни бир қайтар жойга қайтаргувчидир. Айтинг: «Ким ҳидоятни олиб келганини ҳам, ким очиқ залолатда эканини ҳам Парвардигорим Билгувчироқдир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиз ўзингизга Китоб тушишидан умидвор бўлмаган эдингиз. У фақат Парвардигорингиз тарафидан бир раҳмат бўлибгина тушди. Шундай экан, кофирларни қўллаб-қувватловчи бўлманг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ билан бирга яна бошқа бир илоҳга илтижо қилманг. У Зотдан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқдир. У Зотдан бошқа ҳамма нарса ҳалок бўлгувчидир. Ҳукм ёлғиз Уникидир ва Унгагина қайтарилурсизлар.