وَحَرَّمْنَا عَلَيْهِ ٱلْمَرَاضِعَ مِن قَبْلُ فَقَالَتْ هَلْ أَدُلُّكُمْ عَلَىٰٓ أَهْلِ بَيْتٍ يَكْفُلُونَهُۥ لَكُمْ وَهُمْ لَهُۥ نَٰصِحُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОлдин унга эмизгувчиларни ҳаром қилган эдик. Деди: «Сизларга уни сизлар учун тарбиялаб берадиган ва унга насиҳатгўй бўладиган бир оилани айтайми?»
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour12. Биз аввал (Мусога барча) эмизгувчи аёлларни ҳаром қилдик (бас, у бирон аёлни эммади), шунда (унинг опаси келиб): «Мен сизларга унга кафил бўлиб (эмизадиган) ва унга холис (тарбия берадиган) бир оилани кўрсатайми?», деди.