وَقِيلَ ٱدْعُوا۟ شُرَكَآءَكُمْ فَدَعَوْهُمْ فَلَمْ يَسْتَجِيبُوا۟ لَهُمْ وَرَأَوُا۟ ٱلْعَذَابَ لَوْ أَنَّهُمْ كَانُوا۟ يَهْتَدُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Бутларингизни чақиринг», дейилди. Бас, уларни чақирдилар. Улар эса жавоб бермадилар. Шунда азобни кўрдилар. Қани эди улар ҳидоят топган бўлганларида.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour64. Уларга: «Бутларингизга илтижо қилинглар, (мана энди сизларга ёрдам берсинлар)», дейилиб, уларга илтижо қилинганларида (бутлар) жавоб қилмаслар ва улар азобни кўрурлар. Агар улар ҳидоят топсалар эди (бундай азобни кўрмаган бўлур эдилар).