وَمِنْهُم مَّنْ عَٰهَدَ ٱللَّهَ لَئِنْ ءَاتَىٰنَا مِن فَضْلِهِۦ لَنَصَّدَّقَنَّ وَلَنَكُونَنَّ مِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар орасида: «Агар бизга Ўз фазлу карамидан ато этса, албатта, камбағалларга садақалар берурмиз ва солиҳлардан бўлурмиз», деб Аллоҳга аҳд-паймон берадиган кимсалар ҳам бор.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour75. Уларнинг орасида: «Қасамки, агар (Аллоҳ) бизга Ўз фазлу карамидан (мол-давлат) ато қилса, албатта биз камбағалларга садақотлар қилурмиз ва солиҳ бандалардан бўлурмиз», деб Аллоҳга аҳд-паймон берадиган кимсалар ҳам бордир.