إِن يَشَأْ يُسْكِنِ ٱلرِّيحَ فَيَظْلَلْنَ رَوَاكِدَ عَلَىٰ ظَهْرِهِۦٓ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَٰتٍ لِّكُلِّ صَبَّارٍ شَكُورٍ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар истаса, шамолни тўхтатиб қўяди. Бас, улар денгиз устида қотиб қоладилар. Бу ишда ҳар бир шукр қиладиган сабрли одам учун оятлар бордир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour33. Агар (Аллоҳ) хоҳласа шамолни тўхтатиб қўюр, бас, улар (денгиз) устида (ҳеч қаёққа сузолмай) туриб қолурлар — Албатта бунда ҳар бир (балога) сабр қилгувчи, (Аллоҳнинг неъматларига) шукр қилгувчи учун оят-ибратлар бордир.