Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ бирон кишининг ичида икки юрак қилган эмас. Сизлар зиҳор қилаётган хотинларингизни сиз учун она қилган эмас. Асранди болаларингизни сизга фарзанд қилган эмас. Булар оғзингиздаги гапларингиздир. Ҳақни эса Аллоҳ айтур. У тўғри йўлга ҳидоят қилур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг диний биродарларингиз ва дўстларингиздир. Билмасдан қилган хатоларингиз учун сизга гуноҳ йўқ. Аммо дилдан қасд қилган бўлсангиз, Аллоҳ Мағфиратли ва Раҳмли Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПайғамбар мўминларга уларнинг ўзларидан кўра авлороқдир. Унинг хотинлари эса уларнинг оналаридир. Аллоҳнинг Китобида қариндошлар бир-бирларига бошқа мўмин ва муҳожирлардан ҳақлироқдирлар. Фақат дўстларингизга яхшилик қилмоғингиз мустаснодир. Бу Китобда ёзиб қўйилгандир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Ўшанда устингизга лашкарлар бостириб келган эди. Бас, уларнинг устига шамолни ва сиз кўрмаган лашкарларни юбордик. Аллоҳ нима қилаётганингизни яхши кўриб тургувчи эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎшанда улар сизнинг устингиздан ҳам, қуйи тарафингиздан ҳам келган эдилар. Кўзлар тиниб, жонлар ҳалқумга келган эди ва Аллоҳ ҳақида турли гумонларга борган эдингизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎшанда улардан бир тоифаси: «Эй Ясриб аҳли, бу ерда сизга туриш имкони йўқ. Бас, қайтинглар», деди. Яна бир гуруҳи эса: «Уйларимиз очиқ-сочиқ қолганди», дея Пайғамбардан рухсат сўрардилар. Аслида очиқ-сочиқ эмасди. Улар фақат қочишни истаётгандилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар уларнинг устига ҳар тарафларидан бостириб кирилса, кейин улардан фитна талаб қилинса, кўп турмасдан ўша ишни аниқ қилган бўлардилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Гарчи ўлимдан ё ўлдирилишдан қочсангизлар ҳам бу қочиш сизларга фойда бермас. Демак, жуда оз ҳузурланасизлар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ сизларнинг орангиздаги тўсқинлик қилгувчиларни ва ўз дўстларига «Биз томонга ўтинглар», дегувчиларни аниқ билур. Улар жангга жуда кам келадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга бахиллик қилган ҳолларида (келурлар). Хавф туғилган пайтда кўрасизки, сизга худди ўлим талвасасидаги одамдек кўзлари олазарак бўлиб қарай бошлайдилар. Хавф бартараф бўлганидан кейин эса аччиқ тиллари билан сизларни чақиб оладилар. Яхшиликка (ўлжага) ўч бўладилар. Улар иймон келтирмаганлар. Бас, Аллоҳ уларнинг амалларини бекор қилди. Бу иш Аллоҳга осон бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар фирқаларни кетмаган, деб ўйлайдилар ва агар фирқалар яна қайтиб келсалар, кўчманчи бадавийлар орасида бўлиб, сизлар ҳақингиздаги хабарларни сўраб-билиб туришни истайдилар. Гарчи улар сизларнинг орангизда бўлганларида ҳам камдан-кам жанг қилган бўлар эдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп эслайдиган сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМўминлар фирқаларни кўрган пайтларида: «Бу Аллоҳ ва Пайғамбари бизларга ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Пайғамбарининг сўзи ростдир», дедилар ва бу иш уларнинг иймон ва итоатларини янада зиёда қилди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бор. Улардан айримлари аҳдига вафо қилиб бўлди. Айримлари эса кутиб турибдилар. Улар ҳеч нарсани ўзгартирмадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБунга сабаб шуки, Аллоҳ содиқларни садоқатлари учун мукофотлайди. Мунофиқларни эса истаса азоблайди ёки тавбасини қабул қилади. Аллоҳ Мағфиратли, Раҳмли Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ куфр келтирганларни жиғибийрон ҳолларида ортига қайтарди. Улар бирон яхшиликка эриша олмадилар. Жангда мўминлар учун Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилди. Аллоҳ Кучли ва Азиз бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАҳли китоблардан уларга ёрдам берганларини қалъаларидан туширди ва қалбларига қўрқув солди. Бир гуруҳини ўлдирасизлар, яна бир гуруҳини эса асир оласизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларни уларнинг ерларига, ҳовли-жойларига, молу мулкларига ҳамда сизларнинг оёқларингиз етмаган ерларга меросхўр қилди. Аллоҳ ҳар нарсага Қодир бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Пайғамбар аёллари, сизлардан қайси бирингиз очиқ гуноҳ қилса, унга азоб икки баробар қилиб берилади. Бу иш Аллоҳга осон.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлардан ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этса ва яхши амал қилса, Биз унинг ажру мукофотини икки ҳисса қилиб берурмиз ва унинг учун улуғ ризқни тайёрлаб қўйганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Пайғамбар аёллари, агар тақво қилсангизлар, аёллардан биронтаси каби эмассиз. Шундай бўлгач, майин сўз қилманг, токи қалбида марази бор кимса тама қилиб қолмасин. Тўғри, яхши гапларни айтинглар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланглар. Албатта, Аллоҳ Меҳрибон ва Хабардор бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатгўй эркаклар ва итоатгўй аёллар, содиқ ва содиқалар, собир ва собиралар, тавозели эркаклар ва тавозели аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўзадор эркаклар ва рўзадор аёллар, авратларини асрагувчи эркаклар ва асрагувчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва зикр қилгувчи аёллар — улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот тайёрлаб қўйгандир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ ва Унинг Пайғамбари бир ишни ҳукм қилган пайтида бирон мўмин ва мўмина учун ўз ишларидан ҳеч қандай ихтиёр қолмайди. Ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озибди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг, Аллоҳ инъом қилган ва сиз ҳам инъом қилган кишига: «Аёлингни ушлаб қол, Аллоҳдан қўрқ», деяпсиз. Аллоҳ ошкор қиладиган ишни ичингизга яширяпсиз. Одамлардан қўрқяпсиз. Қўрқишингизга Аллоҳ ҳақлироқдир. Зайд у билан орани очиқ қилгач, сизни унга уйлантирдик. Токи мўминлар учун боқиб олган болалари аёлларини талоқ қилгач, уларга уйланишда ҳараж-танглик бўлмасин. Аллоҳнинг амри қилиниши лозим иш бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМуҳаммад эр кишиларингиздан биронтасининг отаси эмас. Лекин у Аллоҳнинг Пайғамбари ва набийлар хотами (охиргиси). Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай Зотки, сизларни зулматлардан нурга чиқариш учун сизларга Унинг Ўзи ҳам, фаришталари ҳам салавот айтади. У мўминларга Меҳрибон бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Пайғамбар, дарҳақиқат, Биз сизни гувоҳлик бергувчи, хушхабар элтувчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юборганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, қачон мўминаларни никоҳлаб олиб, кейин уларга қўл теккизмай талоқ қилсангиз, сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган идда бўлмас. Бас, сизлар уларни баҳраманд қилинг ва гўзал тарзда кузатиб юборинг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Пайғамбар, дарҳақиқат, Биз сиз учун маҳрларини берган жуфтларингизни, Аллоҳ сизга ўлжа қилиб берган қўл остингиздаги чўриларингизни, сиз билан бирга ҳижрат қилган амакингизнинг қизларини, аммаларингизнинг қизларини, тоғангизнинг қизларини ва холаларингизнинг қизларини ҳамда ўзини пайғамбарга ҳадя этган мўмина аёлни, агар пайғамбар уни ўз никоҳига олишни истаса, ҳалол қилдик. Бу иш мўминларга эмас, сизгагина хосдир. Биз уларга жуфтлари ва қўл остиларидаги чўрилари ҳақида фарз қилган ҳукмларимизни Ўзимиз яхши биламиз. Сизга ноқулайлик бўлмаслиги учун (шундай қилдик). Аллоҳ Мағфиратли ва Меҳрибон Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизга бундан кейин аёллар ҳалол бўлмас ва гарчи уларнинг чиройи сизни қизиқтирса ҳам уларни алмаштириш ҳам (ҳалол бўлмас). Қўл остингиздагилар бундан мустасно. Аллоҳ ҳамма нарсани кузатиб тургувчи бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга ўз оталари, ўғиллари, ака-укалари, ака-укаларининг ўғиллари, опа-сингилларнинг ўғиллари, ўз аёллари ва қўллари остидаги (қул)лари борасида гуноҳ йўқдир. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳид бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам Пайғамбарга салавот айтадилар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга салавот ва саломлар айтинглар!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, Аллоҳ ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатлади ва уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМўмин ва мўминаларга бирон гуноҳ қилмасалар ҳам озор бераверадиганлар устларига бўҳтон ва очиқ гуноҳни олибдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй Пайғамбар, аёлларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтингки, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг танилиб туришлари ва озор чекмасликлари учун энг яқин йўлдир. Аллоҳ Мағфиратли ва Меҳрибондир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар мунофиқлар, дилларида марази борлар ва Мадинада гап-сўз тарқатиб юрганлар тийилмасалар, албатта, Биз сизни уларга қарши оёқлантирурмиз. Кейин улар сиз билан бирга тура олмай қолурлар. Турсалар ҳам жуда оз муддат тура олурлар, холос.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДедилар: «Парвардигоро, дарҳақиқат, биз бошлиқларимиз ва улуғларимизга итоат этдик ва улар бизни йўлдан оздирдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, Мусога озор берганлар каби бўлманглар. Бас, Аллоҳ Мусони улар айтган айбдан поклади. У Аллоҳнинг наздида обрўли эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат, у золим ва жоҳил эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ мунофиқ ва мунофиқаларни, мушрик ва мушрикаларни азоблаши ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул этиши учун. Аллоҳ Мағфиратли ва Меҳрибон Зотдир.