قُلْ إِنَّمَآ أَعِظُكُم بِوَٰحِدَةٍ أَن تَقُومُوا۟ لِلَّهِ مَثْنَىٰ وَفُرَٰدَىٰ ثُمَّ تَتَفَكَّرُوا۟ مَا بِصَاحِبِكُم مِّن جِنَّةٍ إِنْ هُوَ إِلَّا نَذِيرٌ لَّكُم بَيْنَ يَدَىْ عَذَابٍ شَدِيدٍ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Сизларга фақат биргина нарсани тавсия қиламан. Аллоҳ учун жуфт-жуфт бўлиб ва ёлғиз ҳолингизда туринглар-да, кейин тафаккур қилинглар. Соҳибингизда ҳеч қандай жиннилик йўқ. У фақат қаттиқ азоб олдидан сизларга (юборилган) бир огоҳлантиргувчи, холос».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour46. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мушрикларга) айтинг: «Мен сизларга фақат биргина нарсани — Аллоҳ учун жуфт-жуфт, ёлғиз-ёлғиз ҳолингизда туриб, сўнгра (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом ва у келтирган Китоб ҳақида) тафаккур қилишингизни тавсия қилурман. Соҳибингизда (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломда) ҳеч қандай жиннилик йўқдир. У фақат қаттиқ азоб олдидан сизларга (юборилган) бир огоҳлантиргувчи (пайғамбардир), холос».