Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ Зот Сизга ўзидан аввалгиларни тасдиқловчи бўлган бу Китобни ҳақ билан нозил қилди. Таврот ва Инжилни ҳам туширди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ сизга китоб нозил қилган Зотдирки, унда шу китобнинг асли бўлган муҳкам оятлар ҳам ва бошқа муташобиҳ (ўхшаш маъноларни англатувчи) оятлар ҳам бор. Дилларида тойилиш бўлган кимсалар фитнага солиш ва (хато) таъвил қилиш учун унинг муташобиҳ оятларига эргашадидар. Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур. Илмда собитқадам бўлган кишилар эса: «Унга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир», дейдилар. Ақллиларгина панд-насиҳат олурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин дилларимизни ҳақ йўлдан оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин! Ато этгувчи фақат Ўзингдирсан!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлар учун бири Аллоҳ йўлида жанг қилган, иккинчиси кофир бўлган икки гуруҳ орасидаги тўқнашувда ибратли ҳодиса бўлган эди. Улар (мусулмонлар) ўз кўзлари билан (кофирларнинг) икки баробар кўп эканини кўриб турар эдилар. Аллоҳ эса Ўзи истаган кишиларни ғолиб қилиш билан қўллаб-қувватлайди. Албатта, бу воқеада фикр эгалари учун ибрат бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОдамларга аёллар, болалар, туганмас олтин-кумуш бойликлар, қимматбаҳо отлар, чорва ва экинлар каби истакларга кўнгил қўйиш чиройли қилиб кўрсатилди. Ҳолбуки, бу нарсалар ҳаёти дунёнинг нарсаларидир. Энг яхши қайтадиган жой эса Аллоҳ ҳузуридадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Сизларга булардан яхшироқ нарса ҳақида хабар берайми? Тақво қилганлар учун Парвардигорлари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турадиган боғлар бор. Ўша ерларда абадий қоладилар. Покиза жуфтлар ва Аллоҳнинг ризолиги (ҳам) бор. Аллоҳ бандаларини (мудом) Кўргувчидир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ адолат билан иш қилиб, Ўзидан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Азиз ва Ҳакимдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ наздида мақбул дин Исломдир. Аҳли китоблар ўзларига ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро ҳасад-адоват қилганлари сабаблигина талашиб-тортишдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига кофир бўлса, бас, албатта, Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭнди уларни ҳеч шубҳасиз келадиган кунга тўплаганимизда ва ҳар бир жонга зулм қилинмасдан қилган амаллари учун тўла жазо-мукофот берилганда қандай бўларкин?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Эй мулку давлат эгаси бўлган Аллоҳ, Сен истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта, Сен барча нарсага Қодирсан!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар бир жон ўз қилган яхши амалларини ҳозиру нозир ҳолда кўрадиган, ёмон амалларининг эса олис-олисларда қолиб кетишини истайдиган кунни (эсланглар)! Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Аллоҳ бандаларига Меҳрибондир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКўзи ёригач эса: «Парвардигорим, мен қиз туғдим», деди. Ҳолбуки, Аллоҳ унинг нима туққанини билгувчироқдир ва ўғил қиздек эмас. «Ва мен унга Марям деб исм қўйдим. Мен бу қизга ва унинг зурриётига даргоҳингдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришингни Сендан илтижо қиламан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, Парвардигори уни хуш қабул айлаб, чиройли парвариш этди ва унга Закариёни кафил қилди. Ҳар қачон Закариё унинг олдига кирганида унинг ҳузурида бир ризқни кўриб: «Эй Марям, бу нарсалар сенга қаёқдан келди?» - деб сўраганида (Марям) шундай жавоб қилди: «Булар Аллоҳ ҳузуридандир. Албатта, Аллоҳ Ўзи истаган бандасига беҳисоб ризқ берур».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎшанда Закариё Парвардигорига дуо қилиб деди: «Парвардигорим, менга ҳам Ўз ҳузурингдан бир покиза фарзанд ато эт! Албатта, Сен дуо-илтижоларни Эшитгувчисан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Парвардигорим, мен учун бирон белги қилсанг», деди у. Аллоҳ айтди: «Сенга белги шуки, уч кун одамларга фақат имо-ишора билангина «гапирасан». Парвардигорингни мудом ёд қил ва туну кун У зотни поклаб ибодат қил!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг! Фаришталар Марямга дедилар: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сени танлаб олди ва поклади ҳамда сени бутун оламларнинг аёлларидан афзал қилди».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҒайб хабарларидан бўлган бу хабарни сизга Биз ваҳий қилмоқдамиз. Ҳолбуки, Сиз улардан қайсилари Марямга кафил бўлишини билиш учун қаламларини (қуръа қилиб) ташлаганларида уларнинг олдида эмасдингиз ва талашиб-тортишганларида ҳам уларнинг олдида эмасдингиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ: «Парвардигорим, менга башар қўл теккизмаган бўлса, қандай қилиб болам бўлади?!» – деди. У Зот: «Шундай, Аллоҳ хоҳлаганини қилади. Бир ишни ирода қилса, унга «Бўл!» дейди, бас, у бўлади», – деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУни Бани Исроилга пайғамбар қилади (ва у дейди): «Мен сизларга Парвардигорингиздан оят-далил келтирдим: Мен сизларга лойдан қуш тимсолини ясаб, унга пуфласам, у Аллоҳнинг изни ила ҳақиқий қуш бўлади. Кўр, пес касалларини тузата оламан ва Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтираман ҳамда сизларга ейдиган ва уйларингизда сақлайдиган нарсаларингизни айтиб бера оламан. Агар мўмин бўлсангизлар, албатта, бу ишларда сизлар учун аниқ оят-далиллар бордир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Аллоҳ менинг Парвардигорим ва сизнинг Парвардигорингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир», (деди).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг эса (Аллоҳ) ажрини тўлиқ беради. Аллоҳ золимларни хуш кўрмайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Аллоҳнинг наздида Ийсонинг мисоли худди Одамнинг мисолига ўхшайди. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга «Бўл!» деди, бас, у бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизга келган илмдан кейин ким сиз билан у ҳақда тортишса: «Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни, аёлларимизни ва аёлларингизни, ўзимизни ва ўзингизни чақирамиз-да, сўнгра «ёлғончиларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!» - дея дуо қилишамиз», деб айтинг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Эй аҳли китоб, бизга ҳам, сизга ҳам баробар бўлган бир сўзга келингиз — ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир-бировларимизни Аллоҳдан ўзга парвардигор қилиб олмайлик». Агар улар ушбу даъватдан юз ўгирсалар, у ҳолда сизлар: «Гувоҳ бўлингларки, биз мусулмонлар ягона Аллоҳга итоат қилгувчилармиз», деб айтингиз!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, одамларнинг Иброҳимга ҳақлироғи унга эргашганлар, мана бу пайғамбар ва иймон келтирганлардир. Аллоҳ мўминларнинг дўстидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБирорта одамга сизларга берилган билим берилмаслиги ёки Парвардигорингиз ҳузурида сизлар билан ҳужжатлашмаслиги учун фақат ўз динингизга бўйсунган кишиларгагина ишонинглар!» Айтинг: «Албатта, Ҳақ йўл Аллоҳнинг йўлидир». Айтинг: «Албатта, фазлу карам Аллоҳнинг қўлида, уни Ўзи истаган кишиларга берур. Аллоҳ фазли кенг, билгувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАҳли китоб орасида шундай кишилар борки, унга беҳисоб молни омонат қўйсангиз, сизга қайтаради. Уларнинг орасида яна шундайлари ҳам борки, унга бир динорни ишониб берсангиз, то устида туриб олмагунингизча сизга қайтиб бермайди. Бунинг боиси уларнинг: «Омилар учун бизнинг устимизга ҳеч қандай йўл йўқ», дейишларидир. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларни сўзлайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга берган аҳду паймонлари ва қасамларини арзон баҳога сотиб юборадиганлар учун Охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга гапирмайди, назар солмайди ва (гуноҳларидан) покламайди. Улар учун аламли азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлардан бир гуруҳи борки, сизлар Китобдан деб ўйлашингиз учун Китоб (оятлари)ни тилларини буриб ўқийдилар. (Аслида эса) у Китобдан эмас. Ва: «У Аллоҳнинг ҳузуридандир», дейдилар. (Аслида эса) у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Улар билиб туриб, Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзлайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБирор одам учун Аллоҳ унга Китоб, ҳикмат ва пайғамбарлик берганидан сўнг, одамларга: «Аллоҳга эмас, менга ибодат қилинглар», дейиши жоиз эмас, балки уларга: «Аллоҳнинг китобини одамларга ўргатиб ва ўзингиз ўрганиб, ёлғиз Парвардигорга ибодат қиладиган кишилар бўлинглар» (демоғи лозимдир).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ сизларни фаришталар ва бошқа пайғамбарларни худо қилиб олишингизга буюриши ҳам жоиз эмас. Ахир у сизларни мусулмон бўлганингиздан кейин куфрга қайтишга буюрадими?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг, Аллоҳ барча пайғамбарлардан: «Мен сизларга қандай Китоб ва ҳикмат бермайин, кейин сизларнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ этувчи бир пайғамбар келгач, албатта, унга иймон келтирурсиз ва ёрдам берурсиз», деб аҳд-паймон олгач, уларга: «Мана шу аҳдимни иқрор бўлиб қабул қилдингизларми?» - деди. Улар: «Иқрормиз», деб жавоб қилишгач, Аллоҳ айтди: «Гувоҳ бўлингиз! Мен ҳам сизлар билан гувоҳ бўлгувчиларданман».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳнинг динидан ўзга дин истайдиларми?! Ахир осмонлару ердаги барча махлуқотлар истаса-истамаса Унга бўйсуниб турибдилар-ку ва Унинг Ўзига қайтариладилар-ку!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Аллоҳга, бизга нозил қилинган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг уруғ-авлодларига нозил қилинган нарсаларга ҳамда Мусо, Ийсо ва барча пайғамбарларга Парвардигорлари томонидан берилган нарсаларга иймон келтирдик. Улардан бирортасини ажратиб қўймаймиз. Биз Унинг Ўзигагина бўйсунгувчилармиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМагар шундай бўлгандан кейин тавба қилиб, яхши амалларни қилган бўлсалар, бас, Аллоҳ Кечиргувчи ва Раҳмлидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларнинг бирортасидан, агар ер юзи тўла олтин фидо қилса ҳам, асло қабул қилинмас. Ана ўшаларга аламли азоб бор. Ва уларга ёрдамчилар йўқ.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТаврот туширилишидан олдин Исроил (Яъқуб алайҳиссалом) ўзига ҳаром қилиб олган нарсадан бошқа барча таомлар Бани Исроилга ҳалол эди. «Агар ростгўй бўлсангизлар, Тавротни келтириб ўқиб кўринглар», деб айтинг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, одамлар ибодат қилишлари учун қурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (маёғи бўлган Каъбадир).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУнда очиқ аломатлар ва мақоми Иброҳим бор. Ким унга кирса, тинч бўладир. Йўлига қодир одамларга Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. Ким куфр келтирса, Аллоҳ оламлардан Беҳожатдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар! Агар китоб берилганларнинг бир тоифасига итоат қилсангиз, иймонингиздан кейин сизни яна кофирликка қайтарадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳнинг оятлари сизга тиловат қилиниб турган бўлса-ю, Унинг Расули ичингизда бўлса-ю, қандай қилиб куфр келтирасиз?! Ким Аллоҳга маҳкам боғланса, шубҳасиз, тўғри йўлга ҳидоят топган бўлади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОраларингиздан эзгуликка даъват қиладиган, яхшиликка буюрадиган ва ёмонликдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлар одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоб ҳам иймон келтирганда эди, ўзлари учун яхши бўларди. Улардан мўминлари ҳам бор. (Лекин) кўплари итоатсиз кимсалардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар улар Аллоҳ тарафидан бир аҳдда ва одамлар тарафидан бир аҳдда (омонликда) бўлмасалар, албатта, уларга қаерда бўлмасинлар, хорлик (тамғаси) урилди. Улар Аллоҳнинг ғазаби билан кетдилар ва уларга бечоралик (тамғаси) урилди. Чунки улар Аллоҳ оятларига кофир бўлдилар ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирдилар. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲаммаси баробар эмас. Аҳли китоблар орасида Аллоҳнинг оятларини сажда қилган ҳолларида тунда тиловат қиладиган тўғри йўлдаги жамоат ҳам бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар, яхши амалларга буюриб, ёмон амаллардан қайтарадилар ва яхшиликларга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳлардандир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг бу дунё ҳаётида қиладиган эҳсонлари ўзига зулм қилган бир қавмнинг экинини шамол уриб, ҳалок қилганига ўхшайди. Аллоҳ уларга зулм қилмади. Лекин улар ўзларига зулм қилдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй мўминлар, ўзингизни қўйиб, уларни (мунофиқларни) сирдош дўст тутмангиз! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юритсангизлар, сизлар учун оят-аломатларни аниқ баён қилдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар сизларга бирон яхшилик етса, бу уларни хафа қилади. Агар сабр қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз, уларнинг найранглари сизларга ҳеч қандай зарар еткиза олмайди. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини қамраб олгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМўминларга: «Парвардигорингиз сизларга уч минг (самодан) туширилган фаришта билан мадад бериши кифоя қилмайдими?» - деган пайтингизни эсланг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЙўқ, (кифоя қилур). Агар сабр қилсангизлар, Аллоҳдан қўрқсангизлар ва улар шу заҳоти сизларга ҳужум қилсалар, Парвардигорингиз сизларга беш минг белгили фаришта билан мадад берур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБуни Аллоҳ фақат сизларга хушхабар бўлсин, деб ва дилларингиз таскин топиши учун қилди. Аслида ғалаба фақат Азиз ва Ҳаким бўлган Аллоҳ ҳузуридан келур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКофирларнинг бир қисмини ҳалок қилиш ёки мағлуб қилиб, ноумид ҳолда қайтариш учун (Аллоҳ сизларни ғолиб қилди).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиз учун бу ишда ҳеч бир нарса (ихтиёр) йўқдир. (Аллоҳнинг Ўзи) ё уларнинг тавбаларини қабул қилар ёки золимликлари сабабли азоблар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй мўминлар, (берган қарзларингизни) бир неча баробар қилиб олиш билан судхўрлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шояд, нажот топгайсиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда кенглиги осмонлару ерча келадиган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилингиз!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг мукофотлари Парвардигорлари томонидан мағфират ва остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бўлиб, улар ўша жойда абадий қолажаклар. Яхши амал қилгувчиларнинг ажрлари нақадар яхши!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлардан илгари ҳам суннатлар — ибратлар ўтган. Бас, ер юзини кезиб, Аллоҳнинг динини ёлғон деганларнинг оқибатлари қандай бўлганини бир кўринглар!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар сизларга жароҳат етган бўлса, у қавмга ҳам худди шундай жароҳат етган. Аллоҳ ҳақиқий иймон келтирган кишиларни билиши ҳамда орангиздан шаҳидларни саралаб олиши учун бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ иймон келтирган зотларни поклаш ва кофирларни ҳалок қилиш учун (бу кунларни одамлар орасида айлантириб туради).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎлимга рўбарў бўлишингиздан илгари уни орзу қилар эдингиз. Мана энди уни ўз кўзингиз билан кўриб турибсиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМуҳаммад ҳам бир пайғамбар, холос. Ундан аввал ҳам пайғамбарлар ўтган. Агар у ўлса ёки ўлдирилса, ортингизга қайтасизми?! Ким ортига қайтса, Аллоҳга бирон зарар келтира олмас. Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Бу ёзилган ажалдир. Ким бу дунёнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берурмиз. Ким охиратнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берурмиз. Ва шукр қилувчиларни мукофотлаймиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, Аллоҳ уларга бу дунёнинг савобини ҳам, охиратнинг гўзал савобини ҳам берди. Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСўнгра бу ғамнинг кетидан сизларга бир ором уйқусини туширдикки, у сизлардан бир тоифани қамраб олди. Бошқа бир тоифа эса Аллоҳ ҳақида ноҳақ, жоҳилият гумонида бўлиб, ўз жонларининг ғамига тушиб қолдилар. Улар: «Бу ишдан бизнинг ҳам насибамиз борми?» - дейишади. Айтинг: «Ишнинг ҳаммаси Аллоҳники!» Улар сизга ошкор қилмайдиган нарсани яшириб, дейдилар: «Ихтиёримиз ўзимизда бўлганида эди, бу ерларда ўлиб кетмаган бўлар эдик». Айтинг: «Агар уйларингизнинг ичига беркиниб олганингизда ҳам ўлдирилиши Аллоҳ томонидан ҳукм қилинган кишилар ҳалокат жойига, албатта, келган бўлар эдилар». (Аллоҳ бу ишни) кўнгилларингиздаги нарсани имтиҳон қилиш ва дилларингиздаги нарсани поклаш учун қилди. Аллоҳ диллардаги сирларни (ҳам) Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, куфр келтирган ва бошқа ерларга сафар қилиб ёки ғазотга чиқиб кетган дўстлари ҳақида: «Биз билан қолганларида ўлмаган ва ўлдирилмаган бўлар эдилар», дейдиган кимсаларга ўхшамангиз! (Бу гапларини) Аллоҳ уларнинг дилларидаги ҳасрат қилиб қўяди. Ахир тирилтирадиган ҳам, ўлдирадиган ҳам Аллоҳ-ку?! Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўргувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар Аллоҳ йўлида ўлдирилсангизлар ёки ўлсангизлар, Аллоҳ томонидан бўлғуси мағфират ва раҳмат улар тўплаган дунёдан, албатта, яхшироқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲеч бир пайғамбарнинг хиёнат қилиши жоиз эмас. Ким хиёнат қилса, Қиёмат кунида қилган хиёнати билан бирга келур. Сўнгра ҳар бир жон амалига яраша жазосини тўла олади. Улар зулм қилинмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ ризосини истаган киши Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиб, борар жойи жаҳаннам бўлган кимса билан баробарми? (Жаҳаннам) нақадар ёмон оқибат!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИкки жамоат тўқнашган куни сизларга етган мусибат Аллоҳнинг изни-иродаси билан ва чин мўминларни билиш учун эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲамда мунофиқлик қилганларни аниқлаш учун бўлди. Уларга: «Келинглар, Аллоҳ йўлида жанг қилинглар ёки мудофаа қилинглар», дейилса, «Агар жанг бўлишини аниқ билганимизда сизларнинг ортингиздан борган бўлар эдик», дейишади. Ўша куни улар иймондан кўра куфрга яқинроқ эдилар. Оғизларида кўнгилларида йўқ нарсаларни гапирмоқдалар. Аллоҳ эса уларнинг яширган сирларини жуда яхши билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар Аллоҳ томонидан бўлган неъмат ва фазлу карам ҳақида ҳамда мўминларнинг ажри-мукофотини Аллоҳ зое қилмаслиги ҳақида хушхабар берадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар жароҳат етгандан кейин ҳам Аллоҳ ва Пайғамбар чақириғига жавоб берадиганлардир. Улардан яхшилик ва тақво қилганларига улуғ ажрлар бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУндай зотларга айрим кимсалар: «Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, бас, улардан қўрқингиз!» - деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У энг яхши ишончли Вакилдир», дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шайтондир. (Сизларни) ўзининг дўстларидан қўрқитмоқчи бўлади. Агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганлар уларни тек қўйганимизни ўзлари учун яхшилик, деб ҳисобламасинлар. Биз уларни фақат гуноҳлари кўпайиши учунгина тек қўямиз. Уларга хор қилувчи азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Албатта, Аллоҳ бизга бирон пайғамбар то бир қурбонлик атаб, уни олов еб кетмагунча унга иймон келтирмаслигимизни буюрган», деганларга айтинг: «Муҳаққақки, мендан илгари сизларга кўп пайғамбарлар очиқ ҳужжатлар ва сизлар айтган нарсани келтирганлар. Гапларингиз рост бўлса, нима учун уларни ўлдиргандингиз?!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни савобларингизни тўла олурсиз. Ким дўзахдан четлатилиб, жаннатга киритилса, нажот топибди. Дунё ҳаёти алдамчи матодан бошқа нарса эмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ китоб берилганлардан, уни одамларга, албатта, баён қилурсиз ва беркитмассиз, деб аҳд олганини эсланг. Бас, уни ортларига отдилар ва арзон нархга сотдилар. Сотиб олган нарсалари нақадар ёмон!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterCиз қилган ишларига хурсанд бўладиган ва қилмаган ишлари учун мақтовлар эшитишни яхши кўрадиган кимсалар азобдан йироқ жойдалар, деб ҳаргиз ўйламанг! Улар учун аламли азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ёнбошлаганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Парвардигоро, буни беҳуда яратмагансан! Сен поксан, бизни жаҳаннам азобидан асрагин».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Парвардигоро, Сен кимни жаҳаннамга киритсанг, уни аниқ шарманда қилибсан. Золимларга ёрдам берувчилар йўқ».
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center«Парвардигоро, Пайғамбарларинг орқали бизга ваъда қилган нарсаларингни бергин ва бизни Қиёмат куни шарманда қилмагин! Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмассан».