وَمَا مُحَمَّدٌ إِلَّا رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِ ٱلرُّسُلُ أَفَإِي۟ن مَّاتَ أَوْ قُتِلَ ٱنقَلَبْتُمْ عَلَىٰٓ أَعْقَٰبِكُمْ وَمَن يَنقَلِبْ عَلَىٰ عَقِبَيْهِ فَلَن يَضُرَّ ٱللَّهَ شَيْـًٔا وَسَيَجْزِى ٱللَّهُ ٱلشَّٰكِرِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМуҳаммад ҳам бир пайғамбар, холос. Ундан аввал ҳам пайғамбарлар ўтган. Агар у ўлса ёки ўлдирилса, ортингизга қайтасизми?! Ким ортига қайтса, Аллоҳга бирон зарар келтира олмас. Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлайди.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour144. Муҳаммад фақат бир пайғамбар, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) вафот қилса ёки ўлдирилса, орқангизга (куфрга) қайтиб кетасизми?! Кимда-ким орқасига қайтиб кетса, Аллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Аллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди.