Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, уни еяверинглар. Ош бўлсин, офият бўлсин.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭси пастларга Аллоҳ сизлар учун тирикчилик воситаси қилиб қўйган молларингизни бериб қўймангиз. Уларни ўша моллардан едириб-кийдиринг ва уларга яхши гапиринг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЕтимларни то балоғат ёшига етгунларича имтиҳон қилиб (текшириб) туринглар. Агар уларнинг эс-ҳушлари жойида эканини кўрсангиз, молларини ўзларига топширинглар. Уларни исроф қилиб ва (эгалари) катта бўлиб қолмасин, деб шошилиб еб қўйманглар. (Етимни оталиққа олган киши) агар бой бўлса, (етимнинг молидан) парҳез қилсин. Бордию камбағал бўлса, яхшилик билан (яъни, қилган хизматига яраша) олиб есин. Мол-мулкларини ўзларига қайтарганингизда эса гувоҳ келтиринглар. Аллоҳнинг Ўзи етарли ҳисоб-китоб қилгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОта-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада эркакларнинг насибаси бор. Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада аёлларнинг насибаси бор. У оз бўлсин, кўп бўлсин, фарз қилинган насибадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМерос тақсимида узоқ қариндошлар, етим ва мискинлар ҳам ҳозир бўлсалар, уларни ҳам шу меросдан баҳраманд қилиб, яхши сўзлар айтинглар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎз ортларидан заифҳол зурриётларини қолдиришдан қандай қўрқсалар, (бошқалар ҳақида ҳам) шундай қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқсинлар ва тўғри сўз айтсинлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ фарзандларингизга (тегишли мерос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур. Агар меросхўрлар иккидан ортиқ қиз бўлса, уларга (ота-она) қолдирган нарсанинг учдан иккиси, агар якка қиз бўлса, унга (мероснинг) ярми тегур. Агар марҳумнинг фарзанди бўлса, қолдирган меросидан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бири тегур. Агар фарзанд бўлмай, фақат ота-онаси (меросхўр) бўлса, у ҳолда онасига учдан бир тегур (қолгани отасига қолади). Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир тегур. (Бу тақсимотлар) марҳум қилган васият ва унинг қарзлари адо этилганидан кейин бўлур. Ота-оналарингиз ва фарзандларингизнинг қайси бирларидан сизларга кўпроқ фойда келишини билмайсизлар. (Мерос) Аллоҳ томонидан қатъий фарз қилиб қўйилди. Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчи ва ҳар ишни ҳикмат билан қилгувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга хотинларингиз қолдирган меросдан — агар улардан фарзанд қолмаган бўлса — ярми тегур. Агар уларнинг фарзандлари қолган бўлса, сизларга уларнинг меросидан тўртдан бири тегур. (Бу тақсимотлар) марҳума қилган васият ва унинг қарзлари адо этилгандан кейин бўлур. Уларга (хотинларингизга) сизлар қолдирган меросдан — агар сизлардан фарзанд қолмаган бўлса — тўртдан бири тегур. Агар сизларнинг фарзандингиз қолган бўлса, уларга сизнинг меросингиздан саккиздан бири тегур. (Бу тақсимотлар) сизлар қилган васият ва қарзларингиз адо қилингандан кейин бўлур. Агар мероси қолаётган эркак ёки аёлнинг отаси ҳам, онаси ҳам бўлмай, (она томонидан) бир ака ёки укаси ёхуд бир опа ёки синглиси қолган бўлса, уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бир тегур. Энди агар улар бирдан ортиқ бўлсалар, улар мероснинг учдан бир ҳиссасига тенг шерик бўлурлар. (Бу тақсимотлар) меросхўрларга зарар етказмайдиган ҳолда қилинган васият ва қарзлар адо қилингандан кейин бўлур. (Бу ҳукмлар) Аллоҳ томонидан бўлган амр-фармондир. Аллоҳ Билгувчи ва Ҳалимдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМана шу Аллоҳнинг ҳадларидир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этса, уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритади ва улар ўша жойда абадий қоладилар. Бу буюк муваффақиятдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб, Аллоҳнинг ҳадларидан тажовуз қилса, уни дўзахга киритади ва у ўша жойда абадий қолади. Ва унинг учун хор қилгувчи азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАёлларингиздан фоҳиша (зино) қилганларига ўзларингиздан тўртта гувоҳ келтиринг. Агар гувоҳлик берсалар, уларни то ўлим етгунча ёки Аллоҳ бир йўл кўрсатгунча уйларида тутиб туринг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлардан ўша (фаҳш) ишни қилган икки эркакка таъзир беринглар. Агар икковлари тавба қилсалар ва тузалсалар, уларни тек қўйинглар. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва Раҳимлидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Аллоҳнинг тавбаларни қабул қилиши фақат биронта гуноҳни нодонлик билан қилиб қўйиб, сўнгра дарҳол тавба қилган кишилар учундир. Аллоҳ ана шундай кишиларнинг тавбасини қабул қилур. Аллоҳ Билгувчи ва Ҳакимдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, сизлар учун хотинларни мажбурлаб мерос қилиб олиш ҳалол эмас. Берган маҳрларингизнинг бир қисмини қайтариб олиш учун хотинларингизни тўсиб туриб олманглар! Лекин агар улар очиқ бузуқлик қилсалар, (шундай қилишингиз мумкин). Улар билан тинч-тотув яшанглар. Уларни ёқтирмаётган бўлсангизлар, сизлар ёқтирмаган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар бир хотинни қўйиб, бошқа хотинга уйланмоқчи бўлсангизлар, аввалгисига саноқсиз молу дунёни берган бўлсангиз ҳам ундан бирон нарсани қайтариб олмангиз! Уни бўҳтон ва очиқ гуноҳ билан оласизми?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАхир бир-бирингиз билан қовушиб, улар сизлардан қатъий аҳду паймон олганларидан кейин яна қандай қилиб уни қайтариб оласизлар?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОталарингиз уйланган хотинларни никоҳингизга олманг! Аввал (яъни, Исломдан олдин) ўтган бўлса, майли. Албатта, бу жуда хунук, жирканч ва ёмон йўлдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚўлингиздаги мулкингиз бўлган (чўрилар)дан бошқа эрли аёллар ҳам (ҳаром қилинди). Бу сизларга Аллоҳнинг ёзганидир (фарзидир). Ана ўшалардан бошқаларни поклик билан, зино аралаштирмасдан молларингиз (маҳр бериш) ила талаб қилмоғингиз ҳалол қилинди. Улар билан қовушган бўлсангиз, маҳрларини берингиз. Бу фарздир. Фарз маҳрдан кейин ўзаро розилик ила келишганингиз гуноҳ эмас. Албатта, Аллоҳ Билувчи ва Ҳикматли Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар бир инсон учун ота-она ва қариндошлар қолдириб кетган меросдан (баҳраманд бўлгувчи) меросхўрлар қилиб қўйдик. Кимлар билан аҳд-паймон қилган бўлсангиз, бас, уларга ўз ҳиссаларини берингиз! Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага гувоҳ бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭркаклар хотинлари устида раҳбардирлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан ортиқ қилгани ва ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир. Бас, ибодат-итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар — яхши хотинлардир. Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг уларни ётоқларда тарк қилинглар, сўнгра уринглар. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ Олий ва Буюк бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам ва хотиннинг аҳлидан бир ҳакам чақирингиз. Агар улар ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ эр-хотин орасига иттифоқликни солур. Албатта, Аллоҳ Билувчи ва Хабардор бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар ўзлари ҳам бахиллик қиладиган, ўзгаларни ҳам бахилликка чақирадиган ва Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсаларни яширадиган кимсалардир. Биз кофирларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйганмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Кофирларки), молларини одамлар кўрсин, деб эҳсон қиладилар, ўзлари эса на Аллоҳга ва на охират кунига иймон келтирмайдилар. Кимга шайтон дўст бўлса, у энг ёмон дўст булур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга ва охират кунига иймон келтириб, Аллоҳ берган ризқдан сарфлаганларида уларга нима зарар қиларди? Аллоҳ уларни яхши Билувчи бўлган Зотдир!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ заррача ҳам зулм қилмайди. Яхшилик бўлса, унинг савобини кўпайтириб беради ва Ўз ҳузуридан улуғ ажр ато этади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сизни уларга қарши бир гувоҳ қилиб келтирганимизда уларнинг ҳоли не кечади?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ кунда куфр келтириб, пайғамбарга осийлик қилганлар ер билан битта бўлиб кетишни орзу қилиб қоладилар ва Аллоҳдан биронта ҳам гапни яширолмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар! То айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча маст ҳолингизда ва сафарда бўлмасангиз, то ғусл қилмагунингизча жунуб ҳолингизда намозга яқинлашмангиз. Бетоб ё сафарда бўлсангизлар ёки сизлардан бирон киши ҳожатхонадан чиққан бўлса, ёхуд хотинларингиз билан яқинлик қилган бўлсангиз ва сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилиб, юз ва қўлларингизга суртинглар. Албатта, Аллоҳ афв этувчи ва Мағфиратли бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКитобдан насибадор бўлган кимсаларнинг залолатни сотиб олаётганларини ва сизларнинг ҳам йўлдан озишингизни истаётганларини кўрмадингизми?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲолбуки, Аллоҳ душманларингизни жуда яхши Билгувчидир. Аллоҳнинг ўзи етарли дўст, Аллоҳнинг ўзи етарли ёрдамчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯҳудийлар орасида шундайлари борки, улар сўзларни ўз ўрнидан ўзгартирадилар ва тилларини буриб, динга жароҳат етказиш ғаразида: «Тингладик ва бош тортдик. Қулоқ сол, эшитмай қолгур! (Роино) Бизга боқ», дейдилар. Агар улар «Тингладик ва итоат этдик. Бизни ҳам тинглаб, (унзурно) бизга ҳам назар қилиб тур», деганларида ўзларига яхшироқ ва тўғрироқ бўлур эди. Лекин Аллоҳ уларни куфрлари сабабли лаънатлади. Бас, уларнинг камдан-камлари иймон келтирадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй китоб берилганлар! Юзларни бузиб, орқаларига бурмасимиздан ёки уларни шанба одамларини лаънатлаганимиздек лаънатламасимиздан олдин сизлардаги нарсани тасдиқловчи этиб нозил қилган (Китоб)имизга иймон келтиринг. Аллоҳнинг иши амалга ошгусидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ Ўзига ширк келтирилишини асло кечирмайди. Ўзи истаган одамининг шундан бошқа гуноҳини кечиради. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКитобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва санамларга сиғинаётганларини ҳамда куфр келтирганлар ҳақида: «Ўшалар иймон келтирганлардан кўра тўғрироқ йўлдалар», деяётганларини кўрмадингизми?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ лаънатлаган кимсалар ана ўшалардир. Аллоҳ кимни лаънатлаган бўлса, унга ҳеч бир мададкор тополмассиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁки уларнинг мулкдан насибаси борми? Шундай бўлган тақдирда ҳам одамларга зиғирча ҳам бермаган бўлардилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми? Биз Иброҳим авлодига ҳам китобни, ҳикматни ва улуғ мулкни берганмиз-ку?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, уларнинг ичида унга иймон келтирганлар ҳам бор, ундан юз ўгирганлар ҳам бор. Куйдиришга жаҳаннам етарлидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритамиз. У ерларда абадий қоладилар. Улар учун у ерларда покиза жуфтлар бор. Уларни қуюқ сояли жойларга киритамиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишингизга ҳамда одамлар орасида ҳакамлик қилганингизда адолат билан ҳукм қилишингизга буюради. Аллоҳ сизларга нақадар яхши ўгит беради. Аллоҳ (ҳамма нарсани) Эшитгувчи, Кўргувчи бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз. Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган раҳбарга итоат этингиз. Бирон нарсада тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтарингиз. Мана шу яхшироқ ва гўзалроқ ечимдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚайси бир пайғамбарни юборган бўлсак, Аллоҳнинг изни ила фақат итоат қилиниши учун юборганмиз. Ўзларига ўзлари зулм қилган пайтларида сизга келиб, Аллоҳга истиғфор айтганларида ва Пайғамбар ҳам улар учун истиғфор айтганида эди, албатта, Аллоҳнинг тавбаларни қабул этувчи ва раҳмли Зот эканини топган бўлардилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларга: «Бир-бирингизни ўлдирингиз ва диёрларингиздан чиқингиз», деб буюрганимизда эди, буни улардан жуда озчилиги бажарган бўларди. Ўзларига қилинган панд-насиҳатларга амал қилганларида эди, ўзлари учун яхшироқ ва (иймонлари) мустаҳкамроқ бўлар эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳнинг неъматига сазовор бўлган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга бўлурлар. Улар нақадар яхши ҳамроҳлардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОраларингизда ортда қоладиган ва сизларга бирон мусибат етса: «Аллоҳ ёрлақаб, улар билан бирга бўлмадим, (акс ҳолда ҳалок бўлар эдим)», дейдиган кимсалар ҳам бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБордию сизларга Аллоҳдан фазлу марҳамат етса, у худди сизлар билан ўзининг орасида ҳеч қандай дўстлик бўлмагандек: «Қанийди, мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафарга эришганимда», дейиши муқаррар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ йўлида дунё ҳаётини бериб, охиратни сотиб оладиганлар жанг қилсинлар. Ким Аллоҳ йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғалаба қилса, унга улуғ мукофот ато этажакмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterCизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва: «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизга нима яхшилик етган бўлса, у Аллоҳдандир. Нима ёмонлик етган бўлса, у ўзингиздандир. Биз сизни одамларга пайғамбар қилиб юбордик. Бунга Аллоҳнинг ўзи етарли гувоҳдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлур. Ким юз ўгирса, Биз сизни уларга қўриқчи қилиб юбормадик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАхир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚачон уларга тинчлик ёки хавф-хатар хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, айрим кишилардан ташқари ҳаммангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим ҳаққоний тараф олса, ўзига ҳам унинг савобидан бир насиба тегади. Ким ноҳақ тараф олса, ўзига ҳам унинг гуноҳидан бир улуш тегади. Аллоҳ ҳамма нарсага Шоҳиддир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У сизларни (рўй бериши) шак-шубҳасиз бўлган Қиёмат кунида тўплайди. Аллоҳдан кўра ростгўйроқ ким бор?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Эй мўминлар), нега сизлар мунофиқлар тўғрисида икки гуруҳга бўлиниб олдингиз? Ахир Аллоҳ уларни ўз қилмишлари сабабли (куфр ва нифоққа) қайтарди-ку?! Аллоҳ адаштирган кимсани тўғри йўлга солмоқчимисизлар? Аллоҳ кимни адаштириб қўйган бўлса, унга (унинг қалбига) йўл топа олмайсиз!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар ўзлари кофир бўлганлари каби сизлар ҳам кофир бўлиб, улар билан баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар. Бас, сизлар то Аллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларича уларни дўст тутманглар! Агар юз ўгирсалар, уларни топган жойингизда тутиб ўлдирингиз ва уларни дўст ҳам тутмангиз, улардан ёрдам ҳам олмангиз!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАммо (у мунофиқлардан) ораларингизда аҳду паймон бўлган қавмга келиб қўшилган ёки хоҳ сизлар билан, хоҳ ўзларининг қавми билан урушиш жонига тегиб олдингизга келган кимсаларга тегмангиз! Агар Аллоҳ истаса эди, уларни сизлардан устун қилиб қўйган бўлар эди ва улар сизларга қарши жанг қилар эдилар. Бас, агар сизлардан четланиб, сизларга қарши жанг қилмай сулҳ тузишни таклиф қилиб келсалар, Аллоҳ сизлар учун уларнинг устига ҳеч қандай йўл бермайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(У мунофиқлардан) бошқа бир тоифасининг эса сизлардан ҳам, ўз қавмларидан ҳам тинч-хотиржам бўлишни кўзлаётганларини кўрасизлар. Ҳар қачон фитнага (яъни, куфрга) қайтишга тўғри келса, ўзларини унга ташлайдилар. Бас, агар улар сизлардан четланмас, сизларга сулҳ таклиф қилмас ва қўлларини тиймас эканлар, уларни топган жойингизда тутиб ўлдирингиз. Бундай кимсаларга қарши (ҳужум қилишингиз учун) сизларга очиқ ҳужжат бериб қўйдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМўмин мўминни ўлдириши мумкин эмас. Билмасдан ўлдириб қўйиши бундан мустасно. Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва марҳумнинг эгаларига — агар кечиб юбормасалар — хун тўлаши вожибдир. Агар марҳум ўзи мўмин бўлиб, сизларга душман қавмдан бўлса, фақат бир мўмин қулни озод қилиши вожиб. Агар у сизлар билан сулҳ тузган қавмдан бўлса, унинг эгаларига хун тўлаш ва бир мўмин қулни озод қилиш лозим. Бас, ким (озод қилиш учун бир қул) топишга қодир бўлмаса, Аллоҳга тавба қилиб муттасил икки ой рўза тутмоғи лозим. Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Аллоҳ унга ғазаб қилгай ва уни лаънатлагай ҳамда унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎзи тарафидан бўлган даражалар ила, мағфират ва раҳмат ила (афзал қилган). Аллоҳ Мағфиратли ва Раҳмли бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўпгина паноҳгоҳлар ва кенгчилик топади. Ким уйидан Аллоҳ ва Расули йўлида ҳижрат қилиб чиқса, кейин эса унга ўлим етса, унинг ажри Аллоҳ зиммасига аниқ тушибди. Аллоҳ мағфиратли ва марҳаматли бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚачон сиз мўминлар орасида бўлиб, намозда уларга имомлик қилсангиз, улардан бир тоифаси сиз билан намозга қуролланиб турсинлар. Саждага борганларида орқаларингга бориб, (сизларни қўриқлаб) турсинлар ва ҳали намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб сиз билан бирга намоз ўқисинлар. Улар ҳам эҳтиёт чораларини кўриб, қуролланиб олсинлар. Кофирлар сизлар қурол-яроғ ва асбоб-анжомларингиздан ғафлатда бўлган пайтингизда устингизга бирданига ҳамла қилишни истайдилар. Агар ёғингарчиликдан азият чексангизлар ёки бемор бўлсангизлар, қуролларингизни ечиб қўйишингиз гуноҳ эмас. Аммо эҳтиёт чорангизни кўриб қўйинглар. Албатта, Аллоҳ кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйгандир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterНамозни адо этганингиздан сўнг Аллоҳни турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ёнбошлаганда ҳам эслангиз. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этингиз. Албатта, мўминларга намоз аниқ вақтда (адо этилиши) фарз бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ қавмни қувишда бўш келмангиз! Агар алам чекаётган бўлсангиз, улар ҳам худди сиздек алам чекмоқдалар. Сиз эса Аллоҳдан улар умид қилмаган нарсани умид қилмоқдасиз. Аллоҳ Билгувчи ва Ҳаким бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Биз сизга одамлар орасида Аллоҳ кўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун Китобни ҳақ ила нозил қилдик. Сиз хоинларнинг тарафини олувчи бўлманг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар одамлардан яшира оладилар, аммо Аллоҳдан яшира олмайдилар. У Зот Ўзи рози бўлмайдиган гапларнинг режасини хуфёна тузаётган пайтларида ҳам улар билан бирга бўлур. Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМана сизлар, бу дунёда уларнинг ёнини олдингиз. Энди Қиёмат кунида уларни ким Аллоҳдан ҳимоя қилиб ёнларини олур ёки ким уларга вакил бўлур?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим бир ёмонлик қилса ёки ўзига ўзи зулм этса, кейин эса Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни Мағфиратли ва Раҳмли топар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим бир хато ёки гуноҳ қилиб, кейин уни бир бегуноҳга ағдарса, шубҳасиз, бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз бўйнига олибди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг кўп махфий суҳбатларидан — агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар — ҳеч қандай фойда йўқдир. Ким Аллоҳ ризосини истаб, шу ишларни қилса, унга улуғ мукофот берурмиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим ҳидоятни аниқ таниганидан кейин Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, уни кетган томонига қўйиб берамиз ва жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Аллоҳ ўзига ширк келтирилишини кечирмайди. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради. Ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, жуда қаттиқ йўлдан озибди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритурмиз. Унда абадий қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан кўра ростгўйроқ ким бор?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларнинг хомхаёлингизча ҳам эмас, аҳли китобларнинг хомхаёлича ҳам эмас. Ким ёмонлик қилса, жазосини олур ва ўзига Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭркакми, аёлми, мўмин бўлган ҳолда яхши амалларни қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЧин мусулмон бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширган ва ҳақ йўлдаги Иброҳимнинг динига эргашган кишининг динидан ҳам гўзалроқ дин борми?! (Ахир) Иброҳимни Аллоҳ Ўзига дўст тутган.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан аёллар ҳақида фатво сўрайдилар. Айтинг: «Улар тўғрисида сизларга Аллоҳ ва Китобда тиловат қилинадиган оятлар фатво берур. Яна етим қизларни улар учун фарз қилинган маҳрларини бермасдан (никоҳингизга олишингизни) ва никоҳингизга олишдан бош тортиб, (бошқа бировга турмушга чиқишига ҳам монелик қилишингизни ҳаром қилади). Яна ночор болалар ҳақида фатво бериб, бундай етимлар хусусида адолат билан туришингизни амр этади. Сизлар нима яхшилик қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билиб тургувчи бўлган Зотдир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар аёл киши ўз эридан кўнгилсизлик ва юз ўгириш содир бўлишидан қўрқса, икковлари ўзаро сулҳга келишишларида гуноҳ йўқ. Сулҳ яхшидир. Нафслар қизғанишга ҳозирдир. Агар яхшилик ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан Хабардордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар қанча уринсангизлар ҳам хотинларингиз ўртасида адолат қила олмайсиз. Бутунлай юз ўгириб, уни муаллақдек ташлаб қўймангиз. Агар ислоҳ ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим дунё савобини истаса, (билсинки), Аллоҳнинг ҳузурида бу дунёнинг ҳам, у дунёнинг ҳам савоби бордир. Аллоҳ Эшитувчи ва Кўрувчи бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда ўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг. У (гувоҳлик берилувчи) бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам Аллоҳ унга яқинроқдир. Ҳавойи нафсга эргашиб, адолатсизлик қилманг. Агар тилингизни бурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардор бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, Аллоҳга, Унинг Пайғамбарига ва шу Пайғамбарига нозил қилган китобга ҳамда илгари нозил бўлган китобларга иймон келтирингиз. Ким Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, демак, у жуда қаттиқ адашибди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОлдин иймон келтириб, кейин куфр келтирган, ортидан яна иймонга келиб, сўнгра яна куфрга қайтган, кейин эса куфрлари янада зиёда бўлган кимсаларни Аллоҳ ҳаргиз кечирмас ва зинҳор ҳақ йўлга ҳидоят қилмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАхир Аллоҳ сизларга китобда: «Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар», деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Шундай қилсангизлар), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз, ўшаларга ўхшагансиз. Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар сизларни пойлаб турадилар. Сизларга Аллоҳ томонидан зафар келса: «Сизлар билан бирга эмасмидик?!» - дейдилар. Агар ғалаба кофирларга насиб бўлса: «Биз сизлардан устун бўлган ва сизларни мўминлардан ҳимоя қилган эмасмидик?» - дейишади. Аллоҳ Қиёмат кунида ўрталарингизда ҳакамлик қилур. Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар ўртада сарсондирлар. На анавиларга қўшила оладилар ва на манавиларга. Аллоҳ кимни адаштириб қўйган бўлса, ҳаргиз унга бирон йўл топа олмассиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар шукр қилсангизлар ва иймон келтирсангизлар, Аллоҳ сизларни азоблаб нима қилади?! Аллоҳ Шакур (оз амал учун кўп савоб берувчи) ва Билувчи бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган ҳамда улардан биронтасини ажратиб қўймаган зотларга эса яқинда (Аллоҳ муносиб) мукофотларини ато этажак. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАҳли китоб сиздан самодан уларга бир китоб нозил қилишингизни сўрайди. Мусодан бундан ҳам каттароқ нарсани сўраб: «Бизга Аллоҳни очиқ кўрсат», дегандилар. Шунда зулмлари туфайли уларни чақмоқ урганди. Кейин эса ўзларига очиқ ҳужжатлар келганидан кейин ҳам бузоқни худо қилиб олишди. Буни ҳам кечирдик ва Мусога очиқ ҳужжат ато этдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲамда Аллоҳнинг пайғамбари бўлган Масиҳ Ийсо ибн Марямни биз ўлдирганмиз, деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос. Албатта, Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни аниқ ўлдирмаганлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲеч бир аҳли китоб йўқки, унга ўлимидан олдин иймон келтирмаса. Қиёмат куни эса у уларнинг зиддига гувоҳ бўлур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯҳудий бўлганларга уларнинг зулми, Аллоҳнинг йўлидан кўп одамларни тўсгани учун олдин уларга ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯна қайтарилган бўлсалар ҳам судхўрлик қилганлари ҳамда одамларнинг молларини ботил йўл билан еганлари сабабли. Улардан кофирлари учун аламли азобни тайёрлаб қўйдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик. Яна Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг уруғ-авлоди, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймон пайғамбарларга ҳам ваҳий юборганмиз. Довудга Забурни ато этдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПайғамбарларки, улар ҳақида сизга илгари ҳикоя қилдик. Пайғамбарларки, улар ҳақида сизга ҳикоя қилганимиз йўқ. Мусо билан Аллоҳнинг Ўзи (бевосита) гаплашди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПайғамбарларки, хушхабар элтувчи ва қўрқитувчидирлар.Токи бу пайғамбарлардан кейин одамлар учун Аллоҳга қарши бирон ҳужжат қолмасин. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЛекин Аллоҳ Ўзи сизга нозил қилган нарсага гувоҳлик берур. Уни Ўз илми билан нозил қилди. Фаришталар ҳам гувоҳлик берурлар. Аллоҳнинг Ўзи етарли Гувоҳдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй инсонлар, Пайғамбар Парвардигорингиз тарафидан ҳақни олиб келди. Бас, иймон келтиринглар. (Шунда) ўзингизга яхши бўлади. Агар куфр келтирсангиз, бас, осмонлару ердаги (ҳамма) нарса Аллоҳникидир. Аллоҳ Билгувчи ва Ҳаким бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй аҳли китоб, динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Аллоҳ ҳақида фақат ҳақ гапни айтингиз! Албатта, Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг пайғамбари ва Унинг Марямга етказган сўзи ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳдир, холос. Бас, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирингиз! (Аллоҳ) учта демангиз, (бундай дейишдан) тийилингиз, шунда ўзингиз учун яхши бўлур. Шубҳасиз, Аллоҳ ягона илоҳдир. У фарзандлик бўлишдан пок бўлган Зотдир. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи етарлидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМасиҳ ҳам, муқарраб фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан асло ор қилмайдилар. Ким Унга банда бўлишдан бош тортса ва мутакаббирлик қилса, яқинда уларнинг ҳаммасини Ўзига тўплайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтириб, яхши амаллар қилганларнинг ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилур. Бош тортиб, такаббурлик қилганларни эса аламли азоб билан азоблар ва улар ўзлари учун Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга иймон келтирган ва маҳкам боғланган зотларни Ўз тарафидан раҳмат ва фазлга дохил қилур ва Ўзига (олиб борадиган) тўғри йўлга йўллагай.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: «Аллоҳ сизларга калола ҳақида фатво беради. Бир фарзандсиз одам ўлса ва унинг бир дона опаси ё синглиси бўлса, мероснинг ярми уникидир. Ўша бир дона опаси ё синглисининг фарзанди бўлмаса, ака ундан мерос олади. Опа ё сингиллар (бир дона эмас), иккита бўлса, мероснинг учдан иккиси уларникидир. Фақат опа-сингилларгина эмас, ака-укалар ҳам бўлса, бир эркакка икки аёл улуши берилади. Адашиб кетмаслигингиз учун Аллоҳ сизларга баён қиляпти. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир».