Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМўминларга йўлиққанларида, иймон келтирдик, дерлар, шайтонлари билан холи қолганда эса, биз сизлар биланмиз, биз уларнинг устидан куляпмиз, холос, дерлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁки улар чақмоқ, момагулдурак, қоронғуликлар билан осмондан қуяётган ёмғир остида яшиндан қўрққанларидан панжаларини қулоқларига тиқиб олган ҳолларида ўлим — ҳалокатдан қочмоқчи бўлиб турган кимсалар кабидирлар. Аллоҳ эса кофирларни ўраб олгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯшин кўзларини олиб қўйгудек бўлади. У (атрофини) ёритганида юриб оладилар, ўчганида туриб қоладилар. Агар Аллоҳ хоҳласа, уларни қулоқ ва кўзларидан жудо қилган бўлур эди. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Парвардигорингиз)ки, сизлар учун ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйди ва осмондан сув тушириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўлиши учун мевалар чиқарди. Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБандамизга туширган нарсамизга шак-шубҳангиз бўлса, унга ўхшаш бир сурани келтиринг ва рост айтаётган бўлсангиз, Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон уларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар, илгари ҳам бизга худди шунақаси берилганди, дейишади. (Чунки) уларга бир-бирига ўхшаш мевалар берилган (бўлади). Уларга у ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда абадий қолурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ чивин ёки ундан-да ҳақир нарсалар ҳақида масал айтишдан ҳеч тортинмайди. Иймонли кишилар унинг ҳақиқатан Парвардигорлари тарафидан эканини биладилар. Кофирлар эса: «Буни мисол қилиш билан Аллоҳ нима демоқчи?» — дейдилар. Бу масал билан (Аллоҳ) кўпларни адаштиради ва кўпларни ҳақ йўлга ҳидоят қилади. Бу масал билан фақат фосиқ кимсаларнигина адаштиради.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳни қандай инкор қиласиз? Ҳолбуки, жонсиз эдингиз, У сизга жон берди. Кейин жонингизни яна олади. Кейин яна тирилтиради. Кейин эса У Зотга қайтариласиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ шундай зотки, сиз учун ердаги барча нарсани яратди. Сўнгра самога юзланди-да, уларни етти осмон қилиб тиклади. У ҳамма нарсани Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг! Биз фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», деганимиз заҳоти сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб ва кибр қилиб, кофирлардан бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, Одам Парвардигоридан сўзлар қабул қилиб олди ва Аллоҳ уни кечирди. Албатта, У тавбаларни қабул қиладиган меҳрибон Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterВа сиздаги нарсани тасдиқловчи қилиб туширган нарсамга иймон келтиринг! Унга биринчи куфр келтирувчи бўлманг! Менинг оятларимни оз баҳога сотманг ва Мендангина қўрқинг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиров биров томонидан ҳеч нарса ўтай олмайдиган, ҳеч кимдан оқлов қабул қилинмайдиган, (гуноҳлари учун) бадал олинмайдиган ва ёрдам ҳам берилмайдиган Кундан қўрқинглар!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусонинг ўз қавмига айтган гапларини эсланг: «Қавмим, сизлар бузоққа ибодат қилиш билан ўз жонингизга жабр қилдингиз. Энди ўзингизни (бир-бирингизни) ўлдириш билан сизни бор қилган Зотга тавба қиласиз. Бор қилгувчи Зот наздида мана шу (қатл) сизлар учун хайрлироқдир». Бас, Аллоҳ таоло тавбангизни қабул қилди, албатта, У Кечиримли, Раҳмлидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг (эй Бани Исроил), Мусо ўз қавми учун сув тилаганида: «Асоингни тошга ургин», дедик. Бас, ундан ўн икки чашма отилиб чиқди — ҳар бир қабилага (улар ўн икки уруғ эдилар) ўз суви маълум бўлди. «Аллоҳ берган ризқдан еб-ичинглар, Ер юзида бузғунчилик жиноятларини қилманглар».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, иймон келтирганлар, яҳудий бўлганлар, насоролар ва собиийлардан қайсилари Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирса ва яхши амалларни қилса, ўшаларга Парвардигорлари ҳузурида ажрлар бордир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг (эй Бани Исроил), бир жонни ўлдириб қўйиб, унинг қотили ким экани ҳақида жанжаллашиб қолгандингиз. Аллоҳ яширган нарсаларингизни юзага чиқаргувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШунда биз: «Уни (мақтулни) сўйилган сигирнинг бир бўлаги билан уринглар», дегандик. Аллоҳ ўликларни шу тариқа тирилтиради ва сизларга фикр қилишингиз учун ўз оятларини кўрсатади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқани билмайдиган омилар бор. Улар фақат гумон қиладилар, холос.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЙўқ! Ким гуноҳ қилса ва уни хатолари ўраб олган бўлса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКейин сиз ўзингизни ўзингиз ўлдиряпсиз ва бир гуруҳингизни диёридан ҳайдаяпсиз ҳамда уларга қарши гуноҳ ва душманлик йўлида ёрдам беряпсиз! Агар улар асир бўлсалар, тўлов эвазига қутқариб оляпсиз! Ҳолбуки, диёрдан ҳайдаш сизлар учун ҳаром эди! Ёки китобнинг баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтирасизми?! Сизлардан ўшандоқ қилганларнинг жазоси бу дунёда фақат расво бўлиш, Қиёмат кунида эса энг шиддатли азобга қайтарилурлар. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАна ўшалар дунё ҳаётини охиратга сотиб олганлардир. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Биз Мусога китобни бердик ва унинг ортидан пайғамбарларни кетма-кет юбордик. Ийсо ибн Марямга ҳужжатларни бердик ва уни Руҳул-қудс билан қўлладик. Ҳар қачон Пайғамбар сизнинг ҳавойи нафсингизга ёқмайдиган нарса келтирса, мутакаббирлик қилиб, баъзиларини ёлғончига чиқариб, баъзиларини ўлдираверасизми?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ истаган бандасига Ўз фазли ила (ваҳий) юборишига қарши чиқиб, Аллоҳ нозил қилган нарсага кофир бўлишлари сабабли улар ўзларини нақадар ярамас нарсага сотдилар. Бас, ғазаб устига ғазаб билан қайтдилар. Кофирлар учун хор қилувчи азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларнинг ҳатто мушриклардан ҳам яшашга очкўзроқ кишилар эканини кўрасиз, уларнинг айримлари минг йил умр кўришни истайдилар. Ҳолбуки, узун умр уни азобдан узоқлаштирмайди. Ахир Аллоҳ қилаётган амалларини кўриб тургувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Ким Жаброилга душман бўлса, (у Аллоҳга душмандир). Зеро, у Аллоҳнинг изни билан қалбингизга ўзидан аввалги китобларни тасдиқ этадиган, мўминларга ҳидоят ва хушхабар бўлган Қуръонни олиб тушди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим Аллоҳга ва Унинг фаришталарига, пайғамбарларига, Жаброил ва Микоилга душман бўлса, бас, албатта, Аллоҳ кофирларга душмандир!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй мўминлар, «Роъино» деманглар. «Унзурно» денглар ва қулоқ солинглар! Кофирлар учун аламли азоб бор.
(Шарҳ: «Саволимизга жавоб берсангиз қабул қилардик» маъносидаги «Роъино» жумласини яҳудийлар: «Гапираверинг, гапингиз биз учун бир пул!» – деб киноя тарзида айтардилар. «Унзурно» жумласи эса «Гапираверинг, гапларингиз бошимизнинг тожидир» маъносини англатади).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterНамозни тўкис адо қилинг ва закотни беринг! Ўзингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, уни Аллоҳ ҳузурида топажаксиз. Шубҳасиз, Аллоҳ қилган амалларингизни кўриб тургувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterВа улар: «Жаннатга яҳудий ёки насронийлардан бошқа ҳеч ким кирмас», дедилар. Бу уларнинг хомхаёлларидир. Айтинг: «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатингизни келтиринг».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЙўқ! Ким яхшилик қилган ҳолида юзини Аллоҳга топширса, унга Парвардигори ҳузурида ажр бордир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЯҳудийлар: «Насронийлар ҳақ устида эмас», дедилар. Насронийлар: «Яҳудийлар ҳақ устида эмас», дедилар. Ҳолбуки, улар китоб тиловат қилурлар. Шунингдек, билмайдиган кимсалар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гап айтдилар. Бас, уларнинг ўзаро ихтилоф қилиб ўтган нарсалари ҳақида Аллоҳ Қиёмат кунида ҳакамлик қилади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишини ман этган ва уларни бузишга ҳаракат қилгандан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар у жойларга фақат қўрққан ҳолларидагина киришлари керак эди-ку! Уларга бу дунёда хорлик, охиратда эса улуғ азоб бордир!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБилмайдиган кимсалар: «Аллоҳ бизга гапирса эди ёки бирор аломат келса эди», дейдилар. Улардан илгаригилар ҳам уларнинг гапларига ўхшаш гапларни айтишган эди. Диллари бир-бирига ўхшайди. Биз оятларни аниқ ишонадиган қавм учун баён қилдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Биз сизни ҳақ (дин) билан хушхабар элтгувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Дўзахийлар хусусида сиз масъул бўлмайсиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам уларнинг миллатига эргашмагунингизча ҳаргиз рози бўлмаслар. Айтинг: «Аллоҳнинг ҳидоятигина ҳақиқий ҳидоятдир». Агар сизга келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсангиз, сизга Аллоҳ тарафидан дўст ҳам, ёрдамчи ҳам бўлмас!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз китоб (яъни Таврот, Инжил) ато этган зотлар орасида уни тўғри тиловат қиладиган кишилар ҳам бордирки, ана ўшалар (Қуръонга) иймон келтирурлар. Ва кимда-ким унга кофир бўлса, ўшалар зиён кўргувчилардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterВа биров биров томонидан ҳеч нарса ўтай олмайдиган, ҳеч кимдан бадал қабул қилинмайдиган, оқлов фойда бермайдиган ва ҳеч кимга ёрдам ҳам берилмайдиган кундан қўрқинг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг: Иброҳимни Парвардигори бир неча сўзлар билан имтиҳон қилганида, уларни бенуқсон ҳолда адо этди. Шунда (Аллоҳ таоло): «Албатта, Мен сени одамларга имом қилгувчидирман», деди. «Зурриётимни ҳам-а?» - деб сўради у. (Аллоҳ таоло) айтди: «Менинг бу аҳдим (улардан) золим кимсаларга етмайди».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг: Байтуллоҳни одамлар учун зиёратгоҳ ва тинч жой қилдик ҳамда «Иброҳимнинг турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг», (дедик) ва Иброҳим билан Исмоилга: «Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, рукуъ-сажда қилувчилар учун пок тутинглар», деб буюрдик.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг: Иброҳим: «Парвардигорим, бу шаҳарни осуда шаҳар қил ва унинг аҳлларидан Аллоҳга ва Охират кунига ишонувчиларини турли мевалар билан ризқлантир», деганида, Аллоҳ таоло: «Кофирларини ҳам бироз фойдалантириб, сўнгра дўзах азобига дучор қиламан. Бу энг ёмон оқибатдир», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигоро, бизни Ўзингга бўйсунувчилардан қилгин ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга итоат қиладиган кишилар чиқаргин. Ва бизга (қиладиган) ибодатларимизни ўргатгин ва тавба-тазарруларимизни қабул этгин! Шубҳасиз, Сен тавбаларни қабул қилгувчи, Раҳмлисан.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПарвардигоро, уларга ўзларидан бўлган, уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, Китоб ва Ҳикматни (Қуръон ва Ҳадисни) ўргатадиган ва уларни поклайдиган бир пайғамбарни юбор! Шубҳасиз, Сен Азизсан, Ҳакимсан».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИброҳимнинг динидан фақат енгилтак кимсаларгина юз ўгирадилар. Ҳақиқатан, Биз дунёда уни танлаб олдик ва у Охиратда шубҳасиз, солиҳ (яқинларимиздан)дир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИброҳим, у билан бирга Яъқуб ҳам болаларига шу динни васият қилиб дедилар: «Ўғилларим, албатта, Аллоҳ сиз учун шу динни танлади. Бас, мусулмон бўлган ҳолингиздагина дунёдан ўтинг!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Эй яҳудийлар), ёки Яъқубга ўлим келгач, у ўғилларига: «Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?» - деганида: «Сенинг илоҳинг ҳамда оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг илоҳи бўлмиш ягона Аллоҳга ибодат қиламиз ва бизлар фақат Унинг Ўзигагина бўйсунувчилармиз», деб жавоб қилганларига гувоҳ бўлганмисизлар?
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар ўтиб кетган кишилардир. Уларнинг қилган амаллари ўзлари учун, сизларнинг қилган амалларингиз ўзларингиз учундир. Ва сизлар улар қилган амаллар учун масъул бўлмайсизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтингиз (эй мўминлар): «Аллоҳга ва бизга нозил қилинган китобга, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга ва ўша авлодга нозил қилинган нарсаларга, Мусо ва Ийсога берилган нарсаларга ҳамда барча пайғамбарларга Парвардигорлари тарафидан берилган нарсаларга ишондик. Биз улардан бирортасини ажратиб қўймаймиз ва биз У Зотга бўйсунувчилармиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭнди улар сизлар иймон келтирган нарсаларга иймон келтирсалар, ҳақ йўлни топибдилар. Юз ўгирсалар, у ҳолда, шубҳасиз, сизларга нисбатан гина ва адоватлари бордир. Уларнинг ёмонлигидан сизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. У Эшитгувчи, Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Бизнинг ҳам, сизнинг ҳам Парвардигорингиз бўлган Аллоҳ хусусида биз билан жанжаллашасизми? Ҳолбуки, бизнинг қилган амалимиз ўзимиз учун, сизнинг қилган амалингиз ўзингиз учун-ку? Биз фақат Унгагина ихлос билан ибодат қилувчилармиз».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁки «Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва ўша авлод яҳудий ё насроний бўлган», дейсизми? Айтинг: «Сизлар яхшироқ билгувчимисиз ёки Аллоҳми? Аллоҳ томонидан бўлган гувоҳликни яширган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Аллоҳ қилаётган ишларингиздан ғофил эмас».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар ўтиб кетган кишилардир. Уларнинг қилган амаллари ўзлари учун, сизларнинг қилган амалларингиз ўзларингиз учундир. Ва сизлар улар қилган амаллар учун масъул бўлмайсиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШунингдек, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта бир уммат қилдик. Сиз олдин қараган қиблани Биз фақатгина ким Пайғамбарга эргашиб, ким ортига бурилиб кетишини билиш учун қилганмиз, холос. Гарчи бу оғир иш бўлса-да, магар Аллоҳ ҳидоят қилган зотларгагина (оғир эмасдир). Аллоҳ иймонларингизни зое қилгувчи эмас. Албатта, Аллоҳ одамларга Меҳрибон ва Раҳмлидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚасамки, агар Сиз китоб берилган кимсаларга бор мўъжизаларни келтирсангиз ҳам улар қиблангизга эргашмайдилар. Сиз ҳам уларнинг қибласига эргашувчи эмассиз. Улар бир-бирларининг қибласига эргашувчи эмаслар. Агар сиз ўзингизга келган билимдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсангиз, у ҳолда шубҳасиз, золимлардан бўлиб қоласиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚай томондан чиқсангиз ҳам юзингизни Масжидул-Ҳаром томонга буринг! Қаерда бўлсангизлар ҳам юзларингизни ўша томонга буринглар! Токи (айрим) одамлар учун сизларнинг устингизда ҳужжат бўлиб қолмасин. Илло улар орасида зулм қилгувчилар ҳам бор. Улардан қўрқманглар. Мендан қўрқинглар! Сизларга неъматимни комил қилиб беришим ва ҳидоят топишингиз учун (шундай қилингиз).
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй мўминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Аллоҳдан) мадад сўранглар! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Сабрли кишиларга хушхабар беринг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Ким ўз ихтиёри билан яхшиликни ният қилса, бас, албатта, Аллоҳ шукр қилгувчи (Тақдирловчи) ва Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБиз нозил қилган ҳужжатлар ва ҳидоятдан иборат нарсаларни одамларга Китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитган кимсаларни - ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлагай ва лаънатловчилар лаънатлагайлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТавба қилиб, ўзларини ўнглаб, (ҳақиқатни) очиқ айтганлари бундан мустасно. Бас, уларнинг тавбаларини қабул қиламан. Фақат Менгина тавбаларни қабул қилгувчи, Раҳмлидирман.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, осмонлару ернинг яратилишида, кечаю кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаат ила денгизда юриб турган кемада, Аллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ўлган ерни тирилтириши ва унда турли жондорларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавм учун белгилар бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОдамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир. (Бундай) золимлар азобни кўрган пайтларида бутун куч-қудрат Аллоҳники эканини ва Аллоҳнинг азоби қаттиқ азоб эканини билсалар эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭргашувчилар: «Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак», дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи эмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар ва шайтон изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ душмандир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ сизларни фақат ёмонлик ва бузуқликка ҳамда Аллоҳ шаънида билмаган нарсаларингизни гапиришга буюради, холос.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганлар мисоли худди қичқириқ ва овоздан бошқа нарсани эшитмайдиганларга бақираётган одамга ўхшайди. Улар кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл ишлатмаслар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан бошқа учун сўйилганни ҳаром қилди. Кимки мажбур бўлса-ю, зулм қилмай, ҳаддан ошмай (еса), унга гуноҳ бўлмас. Албатта, Аллоҳ Мағфиратли ва Раҳмлидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, Аллоҳ китобда туширган нарсани беркитганлар ва уни озгина баҳога сотганлар, ана ўшалар қоринларига оловдан бошқа нарсани емаслар, уларга Аллоҳ Қиёмат куни гапирмас ва уларни покламас. Уларга аламли азоблар бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар! Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди: ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бир нарса афв этилса, бас, яхшилик ила сўралсин ва адо этиш ҳам яхшиликча бўлсин. Бу Парвардигорингиздан енгиллик ва раҳматдир. Ундан кейин ким душманлик қилса, унга аламли азоб бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБировингизга ўлим келган пайтида мол-дунё қолдираётган бўлса, адолат билан ота-онага, қариндош-уруғга васият қилиш сизларга фарз этилди. Бундай васият қилиш Аллоҳдан қўрқувчилар устидаги бурчдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКим уни эшитганидан кейин ўзгартирса, гуноҳи фақат ўзгартирганларнинг бўйнида. Албатта, Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Рўза) саноқли кунлардадир. Энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади. Рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискиннинг бир кунлик таоми миқдорида эваз тўлашлари лозим. Бас, ким ўз ихтиёри билан зиёда яхшилик қилса, ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз ўзингиз учун яхшироқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ҳамда ҳидоят ва фурқоннинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган. Бас, сизлардан ким бу ойда ҳозир (сафарга чиқмаган) бўлса, рўза тутсин. Ким хаста ёки мусофир бўлса, саноғини бошқа кунларда тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд, шукр қилсангиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, улар ҳам Менга жавоб қил(иб, итоат эт)синлар ва Менга иймон келтирсинлар. Шояд, шунда тўғри йўлни топсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун ҳокимларга ботил даъвони ташламанг!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан ойлар ҳақида сўрашади. Айтинг, улар одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовларидир. Уйларингизга орқа томонидан киришингиз яхшилик эмас, балки Аллоҳдан қўрққан киши яхшилик қилгувчидир. Уйларга эшикларидан кирингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз! Шояд, нажот топсангиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга қарши урушувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларни топган ерингизда қатл қилинг ва сизларни чиқарган жойдан уларни ҳам чиқаринг. Фитна қатл этишдан ҳам ёмонроқдир. Масжидул-Ҳаром олдида сизга қарши жанг қилмагунларича, сиз ҳам жанг қилманг. Агар жанг қилсалар, бас, сиз ҳам жанг қилинг. Кофирларнинг жазоси шундай.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТо фитна тугаб, бутун дин Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинг. Тўхтасалар, (тўхтанг). Зеро, золимлардан бошқасига душманлик қилинмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинглар. Агар ушланиб қолсангизлар, муяссар бўлганича қурбонлик қилинглар. Қурбонлик ўз жойига етмагунча сочингизни олдирманглар. Сизлардан ким бемор бўлса ёки бошида озор берувчи нарса бўлса, рўза тутиш ёки садақа бериш ёхуд қурбонлик сўйиш ила тўлов тўласин. Агар тинч бўлсангизлар, ким ҳажгача умрадан фойдаланган бўлса, муяссар бўлган қурбонликни қилсин. Ким топмаса, уч кун ҳажда, етти кун қайтганингизда — ҳаммаси ўн кун тўлиқ рўза тутсин. Бу аҳли-оиласи Масжидул-Ҳаромда яшамайдиганлар учундир. Аллоҳдан тақво қилинглар ва билингларки, албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМаросимларингизни адо қилиб бўлгач, Аллоҳни аждодларингизни эслагандек, балки ундан-да қаттиқроқ эсланглар! Одамлардан баъзилари, «Эй Парвардигор, бизга мана шу дунёда бергин», дейди. Унинг учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқ.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳни саноқли кунларда эсланг. Бас, ким икки кундан кейин шошилиб кетса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга ҳам гуноҳ йўқ. Тақво қилувчилар учун. Аллоҳдан қўрқинглар ва билингларки, сиз, албатта, Унга тўпланурсиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОдамлар ичида дунё ҳаётидаги гапи сени ажаблантирадиганлари бор. У қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ ҳам қилади. Ҳолбуки, у ашаддий хусуматчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterНари кетганда эса ер юзида бузғунчилик ҳамда экин ва наслни ҳалок қилиш йўлида югуриб-елади. Аллоҳ бузғунчиликни хуш кўрмас.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар фақат бир нарсани кутяптилар. Уларга булутдан бўлган соябон остида Аллоҳ ва фаришталар келади-да, иш тамом бўлади. Барча ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилажак.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОдамлар бир миллат эдилар. Сўнг Аллоҳ хушхабар элтгувчи ва қўрқитувчи пайғамбарларини юборди ва уларга қўшиб одамлар орасида чиққан тортишувларга ҳакам бўлиши учун ҳақ китобни нозил қилди. Энди очиқ оятлар келганидан кейин айнан шу китоб берилган кимсалар ҳадларидан ошиб, талашиб-тортишдилар. Сўнгра Аллоҳ Ўз изни билан мўминларни улар ихтилоф қилган ҳақ йўлга йўллади. Аллоҳ Ўзи истаган кишиларни тўғри йўлга ҳидоят қилади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизларга ёқмаса ҳам жанг қилишингиз фарз қилинди. Сизлар бир нарсани ёқтирмаслигингиз, аслида эса у сизларга яхши бўлиши мумкин. Сизлар бир нарсани ёқтиришингиз, аслида эса у сизларга ёмон бўлиши мумкин. Аллоҳ билади, сизлар билмайсизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан уруш ҳаром бўлган ойда жанг қилиш ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У ойда жанг қилиш катта гуноҳдир. Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга куфр келтириш ва Масжидул-Ҳаромдан тўсиш ва ундан аҳлларини қувиб чиқариш Аллоҳ наздида улуғроқ гуноҳдир. Фитна одам ўлдиришдан-да каттароқ гуноҳдир». Улар қўлларидан келса, то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар. Сизлардан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда ҳабата бўлар. Улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида курашган зотлар — ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматидан умидвордирлар. Аллоҳ Мағфиратли ва Раҳмли Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСиздан ароқ ва қимор ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Буларда катта гуноҳ ва одамлар учун фойдалар бор. Гуноҳи фойдасидан каттароқдир». Сиздан нималарни эҳсон қилишни сўрайдилар. «Эҳтиёжингиздан ортганини», деб жавоб беринг! Аллоҳ сизларга оятларини мана шундай баён этади. Шоядки, тафаккур қилсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДунё ва Охират ҳақида. Сиздан етимлар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Уларни ислоҳ қилиш яхшидир. Агар (молларингизни) уларнинг (моллари) билан қўшиб юборсангиз (зарари йўқ). Зеро, улар биродарларингиздир». Аллоҳ ким бузғунчи, ким ўнгловчи эканини билади. Агар истаса, сизларни машаққатга солган бўлур эди. Албатта, Аллоҳ Азиз ва Ҳакимдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан - гарчи у сизга ёқса ҳам - яхшидир. Мушриклар иймонга келмагунларича, уларга (муслималарни) никоҳлаб берманг. Шубҳасиз, мўмин қул мушрикдан - гарчи у сизга ёқса ҳам - яхшидир. Улар дўзахга чақирадилар. Аллоҳ эса Ўз изни ила жаннатга ва мағфиратга чақиради ҳамда одамларга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, улар эслатма олсалар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга ичган қасамларингизни яхшилик қилиш, тақво қилиш ва одамлар орасини ислоҳ этишингизга тўсиқ қилманг. Аллоҳ Эшитувчи, Билувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ сизларнинг беҳуда қасамларингиз учун жазоламайди. Лекин қалбдан қилган ишингиз учун жазолайди. Аллоҳ Мағфиратли, Раҳмлидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТалоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддатида ўзларини кузатадилар. Агар Аллоҳга ва Охират кунига ишонсалар, улар учун Аллоҳ бачадонларида яратган нарсани яширишлари ҳалол бўлмайди. Агар эрлари ислоҳни истасалар, шу муддат ичида уларни қайтариб олишга ҳақлидирлар. Уларнинг зиммаларидаги бурчларига яраша ҳуқуқлари ҳам бор. Ва эркаклар учун улар устида бир даража (имтиёз) бор. Аллоҳ Азиз ва Ҳакимдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл то бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмас. Агар у ҳам талоқ қилса, агар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, гуноҳ бўлмас. Булар Аллоҳнинг биладиган қавмларга баён қилаётган чегараларидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚачон хотинларингизни талоқ қилсангизлар ва уларнинг идда муддатлари битиб қолса, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинг ёки яхшилик билан кузатинг. Уларга зулм қилиб, зарар етказиш учун ушлаб турманг. Ким шундай қилса, ўзига зулм қилибди. Аллоҳнинг оятларини ҳазил деб билманглар! Аллоҳнинг сизларга берган неъматини ва сизларга ваъз-насиҳат этиб нозил қилган Китоб ва (ундаги) ҳикматдан иборат нарсани ёдингизда тутингиз! Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизким, албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҚачон хотинларингизни талоқ қилсангизлар ва уларнинг идда муддатлари битиб қолса, бас, уларни ўзаро яхшилик билан келишишган бўлсалар, эрларига қайта никоҳланишдан тўсманг! Бу ҳукмлардан ораларингиздаги Аллоҳга ва Охират Кунига ишонадиган зотлар ваъз-насиҳат оладилар. Бу ҳукм сизлар учун энг тоза ва покловчи ҳукмдир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу ҳукм) эмизишни бенуқсон қилмоқчи бўлган кишилар учундир. Уларни яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ташқари нарса таклиф қилинмайди. Болалари сабабли ота ҳам, она ҳам зарар тортмасин. Меросхўр зиммасида ҳам худди шундай (бурч) бор. Агар ўзаро келишиб, маслаҳат билан болани сутдан ажратмоқчи бўлсалар, гуноҳкор бўлмайдилар. Агар болаларингизни (эмизувчи энагага) эмиздирмоқчи бўлсангиз, берадиган ҳақни яхшилик билан тўлаб турсангиз, сизларга гуноҳ йўқ. Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизки, албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни Кўргувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлардан вафот қилган кишилар хотинларини қолдирган бўлсалар, улар тўрт ою ўн кун кутиб турадилар. Муддатлари битса, улар ўзлари борасида яхшилик билан қилган ишларида сизлар учун гуноҳ йўқдир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар хотинларингизни уларга тегинмай туриб ёки улар учун маҳр белгиламай туриб талоқ қилсангиз сизлар учун гуноҳ йўқдир. Уларни бой борича, йўқ ҳолича яхшилик қилиш билан фойдалантиринг! (Бу ҳукм) яхшилик қилгувчилар зиммасига бурч бўлди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар хавфда қолсангиз, юрган ва минган ҳолингизда, хотиржам бўлганингизда эса Аллоҳ билмаган нарсангизни қандоқ ўргатган бўлса, Уни шундоқ зикр қилинг.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлардан вафот этганда жуфтларини қолдираётганлар хотинлари чиқмасдан бир йилгача фойдаланишини васият қилсинлар. Агар улар чиқсалар, ўзлари борасида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ Азиз ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга қарзи ҳасана (ихтиёрий қарз) берадиган ким борки, (Аллоҳ) унга бир неча баробар қилиб қайтарса. Ҳолбуки, (ризқингизни) тор ва кенг қиладиган Аллоҳдир ва Унга қайтарилажаксиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПайғамбарлари уларга айтди: «Унинг подшоҳ бўлиб сайланганлигининг аломати — сизларга бир сандиқ келишидирки, унда Парвардигорингиз томонидан хотиржамлик ҳамда Мусо ва Ҳорун оилаларидан қолган мерос жо қилинган бўлиб, фаришталар кўтариб келадилар. Агар чиндан иймон эгалари бўлсангиз, шубҳасиз, бу воқеада сизлар учун оят-аломат бордир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterТолут аскарлари билан чиққач, деди: «Аллоҳ сизларни бир дарё билан синайди. Ким ундан ичса, мендан эмас ва ким ичмаса, мендандир. Ким қўли билан фақат бир ҳовучгина олса, майли». Бас, у дарёдан озгиналаридан бошқа ҳаммалари ичдилар. У иймон келтирган кишилар билан бирга дарёдан ўтгач, (аскарлар) айтдилар: «Энди бу кун Жолут ва унинг лашкарларига кучимиз етмайди». (Шунда) Аллоҳга рўбарў бўлишларига ишонадиган зотлар: «Қанчадан-қанча кичкина гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан катта гуруҳлар устидан ғалаба қилган. Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир», дедилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЖолут ва унинг лашкарига рўбарў келганларида шундай дедилар: «Парвардигоро, устимиздан сабру тоқат ёғдир, қадамларимизни собит қил ва бизни бу кофир қавм устидан ғолиб қил!»
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, Аллоҳнинг изни билан уларни енгдилар. Довуд Жолутни ўлдирди. Аллоҳ унга подшоҳлик ва ҳикмат – пайғамбарлик ато этди ҳамда Ўзи хоҳлаган нарсаларидан таълим берди. Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан даф қилиб турмаса, шубҳасиз, ер фасодга дучор бўларди. Лекин Аллоҳ барча оламларга фазлу карамли Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎша пайғамбарларнинг айримларини айримларидан афзал қилдик. Улардан Аллоҳ сўзлашгани ҳам бор. Айримларини эса бир неча даражаларга кўтариб қўйган. Марям ўғли Ийсога ҳужжатлар бердик ва уни Руҳул-Қудс (Жаброил) билан қўллаб-қувватладик. Агар Аллоҳ хоҳлаганда улардан кейин ўтган одамлар ҳужжатлар келганидан кейин уришишмаган бўлардилар. Аммо улар ихтилоф қилдилар. Улардан кимдир иймон келтирди, кимдир куфр келтирди. Аллоҳ хоҳлаганида, урушмас эдилар. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишини қилади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Тирикдир ва Қайюмдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар. Ўзи истагани бундан мустасно. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. У энг Юксак ва Буюкдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқаради. Куфр келтирганларнинг дўстлари шайтонлардир. Уларни нурдан зулматларга чиқарадилар. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁки бир одам ҳақидаги қиссани (билмадингизмики), у томлари йиқилиб, ҳувиллаб қолган бир қишлоқдан ўтаркан: «Аллоҳ буни қандай тирилтирар экан-а?» - деди. Шунда Аллоҳ уни юз йил муддатга ўлдирди. Сўнгра тирилтириб сўради: «Қанча муддат турдинг?» «Бир кун ё ярим кун», деди у. Аллоҳ деди: «Йўқ, юз йил турдинг. Таом ва ичимлигингга қара — бузилган эмас. Энди эшагингга қара (чириб, суяклари ажраб кетган). (Бу ҳодисани Аллоҳнинг қудратини кўрсатиш) ва сени одамлар учун оят — ибрат қилиш учун (келтирдик). Бу суякларни қандай тиклаб, сўнг уларни гўшт билан қоплашимизни кўргин». Қачонки унга бу нарсалар аниқ кўрингач: «Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага Қодир эканини биламан», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭсланг, Иброҳим: «Парвардигорим, менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсат», деганида, Аллоҳ: «Ишонмаганмидинг?» - деди. Иброҳим айтди: «Йўқ, ишонгандим, лекин дилим яна ҳам таскин топиши учун». Аллоҳ айтди: «Тўртта қушни олиб, ўз олдингга тўплагин, кейин ҳар бир тоғнинг устига уларни бўлак-бўлак қилиб қўйгин ва шундан сўнг уларни чақиргин, сенинг олдингга дарҳол келадилар. Билгинки, Аллоҳ шубҳасиз, Қудратли ва Ҳикматлидир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун (риё қилиб) берадиган, Аллоҳга ва Охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг! Зеро, у худди бир устини чанг-тупроқ қоплаб олган силлиқ тошга ўхшайди. Унга шаррос ёмғир қуйса, силлиқлигича қолади. Ундайлар касб қилиб топган нарсаларидан ҳеч нарсага эга бўлмайдилар. Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлардан биронтангиз остидан анҳорлар оқиб турадиган, хурмолари, узумлари бор, турли хил меваларга тўла боғи бўлиб, кексайиб нимжон болалари билан қолган пайтида ўша боғини ўтли бўрон уриб, ёниб битишини истайдими? Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй мўминлар, ҳалолдан касб қилиб топган нарсаларингиздан ва Биз сизлар учун ердан чиқариб берган нарсалардан сарфланглар! Эҳсон қилишга нопокларини танламангиз! (Нопоклар)ки, уни кўз юммасдан ола билмассиз. Билингизки, албатта, Аллоҳ Беҳожат ва ҳамду сано эгаси бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШайтон сизларни камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқитади ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ сизларга Ўз тарафидан мағфират ва фазлу карам ваъда қилади. Аллоҳ (фазлу карами) кенг ва Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ Ўзи истаган кишиларга ҳикмат беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас, унга кўп яхшилик аниқ берилибди. Фақат аҳли донишларгина эслатмага қулоқ соладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСарфлаган ҳар бир нафақангиз ва назр қилган ҳар бир назрингизни, албатта, Аллоҳ билади. Золимлар учун ҳеч қандай ёрдамчи йўқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСадақаларни ошкора берсангиз, жуда яхши. Яширин тарзда фақир-камбағалларга берсангиз, ўзингиз учун янада яхшироқдир. Гуноҳларингизга каффорат бўлади. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУларни ҳидоят қилиш Сизнинг зиммангизда эмас. Балки Аллоҳ Ўзи истаган кишиларни ҳидоят қилади. Қандай яхшилик қилсангизлар, бас, ўзингиз учундир. Фақат Аллоҳ юзини истаб эҳсон қилган бўлсангиз. Қилган ҳар бир яхшилигингиз-эҳсонингиз ўзингизга тўла қайтарилади ва сизлар зулм қилинмайсизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМол-давлатларини кечаю кундуз, яширин ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар учун Парвардигорларининг ҳузурида улуғ ажр бор. Улар учун ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСудхўр бўлган кимсалар турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб уларнинг: «Савдо ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» - деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ савдони ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Бас, кимга Парвардигоридан насиҳат етгач, тўхтаса, ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (ҳавола). Ким (судхўрликка) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ судхўрликнинг (фойдасини) йўқ қилади ва садақаларнинг (фойдасини) зиёда қилади. Аллоҳ ҳар қандай кўрнамакни ва жиноятчини севмайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, иймон келтирган, яхши амаллар қилган ва намозни тўкис адо қилиб, закотни берган зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида ажр бор. Улар учун ҳеч қандай хавф йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШундай қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўладиган урушга аниқ ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга — золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амалининг жазо ёки мукофоти тўла берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй мўминлар, бир-бирларингиз билан қарз муомаласини қилсангиз, ёзиб қўйинглар! Ораларингизда бир котиб адолат билан ёзсин! Ҳеч бир котиб Аллоҳ билдирганидек ёзишдан бош тортмасин. Ёзсин! Зиммасида қарзи бўлган киши ёздирсин, Парвардигори Аллоҳдан қўрқсин ва ундан бирон нарсани камайтирмасин! Агар зиммасида қарзи бўлган киши ақлсиз ё ожиз бўлса ёки ёздиришга қодир бўлмаса, унинг ҳомий вакили адолат билан ёздирсин! Ва сизлар рози бўладиган гувоҳлардан икки эркак кишини, агар икки эркак топилмаса, бир эркак ва икки аёлни — бири унутиб адашса, яна бири унга эслатади — гувоҳ қилинглар! Гувоҳлар чақирилганда бош тортмасинлар! Хоҳ катта, хоҳ кичик қарз бўлсин, муддати келгунича ёзиб қўйишдан эринманглар. Мана шу Аллоҳ наздида адолатлироқ, гувоҳлик учун тўғрироқ ва шак-шубҳа қилмасликка яқинроқдир. Лекин агар ораларингизда юргизиб турган нақд савдо бўлса, уни ёзмасангиз ҳам сизлар учун гуноҳ йўқдир. Бир-бирингиз билан савдо қилганда гувоҳ келтиринг! Котибга ҳам, гувоҳга ҳам зарар етмасин. Шундай қилмасангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга билдиради. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир.