ٱلَّذِينَ قَالُوا۟ لِإِخْوَٰنِهِمْ وَقَعَدُوا۟ لَوْ أَطَاعُونَا مَا قُتِلُوا۟ قُلْ فَٱدْرَءُوا۟ عَنْ أَنفُسِكُمُ ٱلْمَوْتَ إِن كُنتُمْ صَٰدِقِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎзлари (урушга чиқмай) ўтириб олиб дўстлари ҳақида: «Бизнинг гапимизга кирганларида ўлдирилмаган бўлардилар», дейдилар. Уларга: «Гапларингиз рост бўлса, ўзларингиздан ўлимни даф қилинглар-чи», деб айтинг!
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour168. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ўша ўзлари ўтириб олиб дўстлари ҳақида: «Агар бизнинг гапимизга кириб (жанг қилишдан бош тортганларида) ўлдирилмаган бўлар эдилар», дейдиган кимсаларга: «Агар айтган гапларингиз рост бўлса, ўзларингдан ўлимни даф қилинглар-чи», деб айтинг!