وَمَن يَهْدِ ٱللَّهُ فَهُوَ ٱلْمُهْتَدِ وَمَن يُضْلِلْ فَلَن تَجِدَ لَهُمْ أَوْلِيَآءَ مِن دُونِهِۦ وَنَحْشُرُهُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ عَلَىٰ وُجُوهِهِمْ عُمْيًا وَبُكْمًا وَصُمًّا مَّأْوَىٰهُمْ جَهَنَّمُ كُلَّمَا خَبَتْ زِدْنَٰهُمْ سَعِيرًا
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКимни Аллоҳ ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топгандир. Кимни адаштирса, бас, унинг учун Аллоҳдан ўзга дўстлар топа олмассиз. Уларни Қиёмат куни юзтубан, кўр, соқов ва кар ҳолларида йиғамиз. Уларнинг борар жойи жаҳаннамдир. Ўти сусайгани сайин баттар алангалатиб турамиз.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour97. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топгучидир. У зот кимни йўлдан оздирса, бас, улар учун Ундан ўзга дўст мададкорларни топа олмассиз, уларни Қиёмат Кунида юзтубан ҳолларида кўр, соқов, кар қилиб тирилтирурмиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир. Ҳар қачон (жаҳаннам ўти) сусайса, Биз уларга оловни ловуллатиб юборурмиз.