قُلِ ٱدْعُوا۟ ٱلَّذِينَ زَعَمْتُم مِّن دُونِهِۦ فَلَا يَمْلِكُونَ كَشْفَ ٱلضُّرِّ عَنكُمْ وَلَا تَحْوِيلًا
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «У Зотдан бошқа ўзингиз даъво қилаётган (худоларингизни) чақиринглар. Улар сизлардан зарарни арита олмайдилар, бошқа тарафга буриб ҳам юбора олмайдилар».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour56. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мушрикларга) айтинг: «(Аллоҳдан) ўзга (илоҳ) деб гумон қилган кимсаларингизни чорланглар! Улар сизлардан бирон зиённи арита олмаслар ва (уни сизлардан бошқаларга) буриб ҳам юбора олмаслар.