Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЗоний ва зонияларнинг ҳар бирини юз дарра урингиз. Агар Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз, Аллоҳнинг дини борасида уларга шафқат қилмангиз. Уларнинг азобланаётганига мўминлардан бир гуруҳи гувоҳ бўлсин.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЗоний зониядан ёки мушрикадан бошқасини ўз никоҳига олмайди. Зонияни ҳам зоний ёки мушрикдан бошқаси ўз никоҳига олмайди. Бу иш мўминларга ҳаром қилинди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎз аёлларини бадном қиладиганларнинг ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаса, бас, улардан бири ўзининг ростгўйлардан эканига Аллоҳнинг номига тўрт марта гувоҳлик беради.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаганида ва Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, Ҳаким Зот бўлмаганида эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, бўҳтонни олиб келганлар ўзларингиздан бўлган бир тўдадир. Уни ўзингизга ёмонлик, деб билманглар. Аксинча, у сизлар учун яхшиликдир. Улардан ҳар бир киши учун қилмишига яраша гуноҳ бор. Улардан гуноҳнинг каттасини кўтарган кимсага эса буюк азоб бор.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар Аллоҳнинг сизларга дунё ва охиратда фазлу марҳамати бўлмаганида эди, киришиб, чуқурлашиб кетган бу ишингизда сизларни буюк азоб ушлаган бўлар эди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎшанда уни тилларингиз билан илиб олардингиз, оғизларингиз билан билмаган нарсангизни гапирардингиз ва бу ишни енгил санардингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг наздида буюкдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУни эшитган пайтингизда: «Буни гапиришимиз дуруст эмас, субҳаналлоҳ, бу буюк бўҳтондир», десангизлар бўлмасмиди?!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИймон келтирган зотлар орасида бузуқлик тарқалишини истайдиганлар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАлбатта, покиза, бехабар (бузуқлик нималигини билмайдиган), мўмина аёлларга туҳмат тошини отганлар шу дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатланадилар ва улар учун буюк азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАна ўша кунда Аллоҳ уларнинг ҳақиқий жазоларини тўла қилиб беради ва улар Аллоҳнинг аниқ Ҳақ эканини билиб оладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга изн сўрамасдан ва унинг аҳлига салом бермасдан кирманглар. Мана шу сизлар учун яхшидир. Шояд, эслатма-ибрат олсангизлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУ ерда ҳеч кимни топмасангизлар, то изн берилмагунича унга кирманглар. Агар сизларга, қайтинглар, дейилса, қайтинглар. Мана шу сизлар учун покизароқ. Аллоҳ қилаётган ишларингизни Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМўминларга айтингки, кўзларини тийсинлар ва авратларини сақласинлар. Мана шу улар учун покроқдир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган ишлардан Хабардордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОраларингиздаги беваларни ҳамда солиҳ қулларингиз ва чўриларингизни никоҳлангиз. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ карами кенг, Билгувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterНикоҳланишга эришолмаганлар то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунига қадар иффатларини сақласинлар. Қўлларингиздаги мулк бўлиб турганлардан мукотаба (озодлик шартномаси) қилмоқчи бўлганлари билан агар уларда яхшиликни билсангиз, мукотаба қилинглар. Уларга Аллоҳнинг сизларга берган молидан беринглар. Чўриларингиз иффатли бўлишни истасалар, дунё ҳаётининг ўткинчи матоҳини истаб, уларни зинога мажбурламанглар. Ким уларни мажбур қилса, бас, мажбур қилинганидан кейин Аллоҳ (чўриларга) Мағфиратли ва Меҳрибон Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ осмонлару ернинг Нуридир. Унинг Нури худди бир токча кабидирки, унда бир чироқ бор. Чироқ бир шиша ичида. Шиша эса бамисоли бир дур юлдуз. У шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтининг мойидан ёқилади. Унинг мойи гарчи ўт тегмаса ҳам ёритиб юборгудек бўлади. Нур устига нур. Аллоҳ Ўзининг Нурига Ўзи истаган одамни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамларга мисоллар зарб қилади. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБир уйлардаки, Аллоҳ уларнинг баланд қад кўтаришига ва уларда Ўзининг номи зикр қилинишига изн берди. У ерларда кечаю кундуз У Зотга тасбеҳ айтурлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКишиларки, уларни тижорат ҳам, савдо ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни адо этишдан ва закот беришдан чалғитмайди. Улар қалблар ва кўзлар тинимсиз ўзгариб турадиган кундан қўрқадилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ уларнинг қилган амалларига энг яхши мукофотни бериши ва Ўз фазлидан янада зиёда қилиши учун (шундай қиладилар). Аллоҳ Ўзи истаган одамга беҳисоб ризқ берур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКуфр келтирганларнинг амаллари саҳродаги сароб кабидир. Ташна одам уни сув, деб ўйлар. Унинг олдига келганда эса ҳеч нарсани топа олмас. Ўша ерда Аллоҳни топур. Бас, Аллоҳ унинг ҳисобини тўла қилиб олур. Аллоҳ тез ҳисоб олгувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЁхуд тубсиз денгиздаги мавж ўраб олган зулматлар кабидирки, унинг устидан яна бир тўлқин қоплаб олган. Унинг устидан эса булут қоплаб олган. Устма-уст қалашиб ётган зулматлар. Қўлини чиқарса, уни деярли кўрмайди. Кимга Аллоҳ бир нур ато этмаса, унинг учун ҳеч қандай нур йўқдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКўрмадингизмики, Аллоҳга осмонлару ердаги жонзотлар, саф тортган қушлар тасбеҳ айтади. У Зот ҳар бирининг дуоси ва тасбеҳини билиб туради. Аллоҳ улар қилаётган ишларни Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКўрмадингизмики, Аллоҳ булутларни ҳайдайди, кейин тўплайди, ундан кейин эса бир уюм қилиб қўяди. Бас, уларнинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасиз. Осмондан, ундаги (булутлар) тоғидан дўл ёғдириб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга етказур ва Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Чақмоғининг ёруғлиги кўзларни олиб кетгудек бўлади.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ барча жониворни сувдан яратди. Улар орасида қорни билан юрадиганлари ҳам, икки оёқда юрадиганлари ҳам, тўрт оёкда юрадиганлари ҳам бор. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани яратади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага Қодирдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, Биз очиқлаб берадиган оятларни нозил қилдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қилур.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ ва Расулига улар орасида ҳакамлик қилиши учун чақирилсалар, баногоҳ улардан бир гуруҳи юз ўгиргувчидирлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ ва Расулига улар орасида ҳакамлик қилишлари учун чақирилганларида мўминларнинг айтган гапи фақат: «Қулоқ солдик ва итоат этдик», дейиш бўлди. Ана ўшалар нажот топгувчилардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАгар сиз амр этсангиз, албатта, чиқишлари ҳақида жон-жаҳдлари билан қасам ичдилар. Айтинг: «Қасам ичманглар. Бу бир маълум тоатдир. Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан Хабардордир».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Аллоҳга итоат қилинглар. Пайғамбарга итоат қилинглар. Агар юз ўгириб кетсангизлар, бас, унга ўзининг зиммасига юклатилгани, сизларга ҳам ўзларингизнинг зиммангизга юклатилгани. Агар унга итоат этсангизлар, ҳидоят топасизлар. Пайғамбарнинг зиммасида очиқ қилиб етказиб қўйишдан бошқа вазифа йўқ».
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ сизлардан иймон келтирганларга ваъда қилдики, албатта, уларни ер юзида худди улардан олдингиларни халифа қилганидек халифа қилгай ва улар учун Ўзи рози бўлиб берган динини мустаҳкам айлагай ҳамда уларнинг хавфу хатардан кейинги аҳволини тинчлик-омонликка айлантириб бергай. Менга ҳеч нарсани шерик қилмасдан ибодат қиладилар. Шундан кейин ким куфр келтирса, ана ўшалар фосиқлардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирганлар! Сизлардан қўл остингиздагилар ҳам, балоғатга етмаганлар ҳам уч ўринда, бомдод намозидан олдин, пешиндаги кийимларингизни ечадиган пайтингизда ва хуфтон намозидан кейин изн сўрасинлар. Бу уч вақт сизлар учун авратлардир. Ундан кейин сизларга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. Улар сизларникига, бир-бирингизникига борди-келди қилиб тургувчиларсиз. Аллоҳ сизларга оятларни мана шундай баён қилади. Аллоҳ Билгувчи ва Ҳаким Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМўминлар Аллоҳга ва Пайғамбарига иймон келтирган зотлардир. Улар муҳим бир ишда у зот билан бирга бўлиб қолсалар, изн сўрамасдан кетмайдилар. Сиздан изн сўрайдиганлар - ана ўшалар Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига иймон келтирган кишилардир. Бас, айрим ишлари учун сиздан изн сўрасалар, ўзингиз истаган кишиларга рухсат беринг ва улар учун Аллоҳга истиғфор айтинг. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОгоҳ бўлингизким, осмонлару ердаги нарсалар, шак-шубҳасиз, Аллоҳникидир. Қай аҳволда турганингизни аниқ билади. У Зотга қайтариладиган кунларида уларга қилган ишлари ҳақида хабар берур. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир.