أَلَآ إِنَّ لِلَّهِ مَا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ قَدْ يَعْلَمُ مَآ أَنتُمْ عَلَيْهِ وَيَوْمَ يُرْجَعُونَ إِلَيْهِ فَيُنَبِّئُهُم بِمَا عَمِلُوا۟ وَٱللَّهُ بِكُلِّ شَىْءٍ عَلِيمٌۢ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterОгоҳ бўлингизким, осмонлару ердаги нарсалар, шак-шубҳасиз, Аллоҳникидир. Қай аҳволда турганингизни аниқ билади. У Зотга қайтариладиган кунларида уларга қилган ишлари ҳақида хабар берур. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour64. Огоҳ бўлингизким, осмонлар ва Ердаги бор нарсалар шак-шубҳасиз, Аллоҳникидир. У зот сизлар устида турган нарсани (яъни, мўмин ё мунофиқлигингизни) ҳам, (барча бандалар) Ўзига қайтариладиган (Қиёмат) кунини ҳам яхши билур, бас, уларга (ўша кунда) қилиб ўтган амалларининг хабарини берур. Аллоҳ барча нарсани билгувчидир.