Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterПайғамбар аёлларидан бирига бир гапни пинҳона айтганда, у эса хабар бериб юборганда ва Аллоҳ уни ошкор этганда, бир қисмини билдириб, бир қисмидан бош тортди. Унга хабарни айтганда: «Бу хабарни сизга ким билдирди?» - деди. «У хабарни менга Билгувчи, Хабардор Зот билдирди», деди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterИккалангиз Аллоҳга тавба қилишингиз лозим бўлиб қолди. Чунки қалбларингиз тойиб кетди. Агар унга қарши ҳамкорлик қилсангизлар, бас, Аллоҳ унинг Мададкоридир. Жаброил ва солиҳ мўминлар ҳам. Бундан ташқари фаришталар ҳам ёрдамчилардир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирган зотлар, ўзингизни ва оилангизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақланглар. Унинг устида Аллоҳ буюрган ишга осийлик қилмайдиган ва буюрилган ишни бажарадиган қўпол, дарғазаб фаришталар туради.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирган зотлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар. Шоядки, Аллоҳ Пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирган зотларни шарманда қилмайдиган кунда Парвардигорингиз ёмонликларингизни ўчириб, ўзингизни остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритса. Уларнинг нури олдиларида ва ўнг тарафларида юриб боради. Ўзлари эса: «Парвардигоро, нуримизни тўла қилиб бер ва бизни мағфират айла, Сен ҳар нарсага Қодирсан», дейдилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ куфр келтирган кимсалар ҳақида Нуҳнинг аёли ва Лутнинг аёлини мисол қилиб келтирди. У иккиси бандаларимиздан икки солиҳ банда қўл остида эдилар. Бас, уларга хиёнат қилдилар. Шу билан икки солиҳ банда Аллоҳдан бирон нарсани у иккисидан даф қила олмадилар ва: «Киргувчилар билан бирга дўзахга киринглар», дейилди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ иймон келтирган зотлар ҳақида эса Фиръавннинг аёлини мисол қилди. Ўшанда у: «Парвардигорим, мен учун Ўзингнинг ҳузурингда жаннатдан бир уй қуриб бер, менга Фиръавн ва унинг ишидан нажот бер ва мени золим қавмдан қутқар», деганди.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЎз номусини сақлаган Имроннинг қизи Марямни ҳам (мисол қилди). Бас, унга Ўз Руҳимиздан пуфладик. У Парвардигорининг сўзларини, китобларини тасдиқ этди ва у итоаткорлардан бўлди.