Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterСизлардан ўз хотинларини зиҳор қиладиган кимсаларнинг хотинлари уларнинг оналари эмас. Уларнинг оналари уларни туққан аёлдан бошқаси эмас. Аниқки, улар номақбул ва ёлғон гапни айтяптилар. Албатта, Аллоҳ Афв этгувчи ва Мағфират қилгувчи Зотдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterБас, ким топмаса, қўшилишларидан илгари пайдар-пай икки ой рўза тутсин. Ким қодир бўлмаса, бас, олтмишта мискинга таом берсин. Бу ишлар Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтиришларингиз учундир. Аллоҳнинг ҳадлари мана шулар. Кофирлар учун аламли азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, Аллоҳ ва Расулига қарши чиқадиганлар ўзларидан олдингилар хор бўлгани каби хор бўлурлар. Биз очиқ оятларни нозил қилиб қўйдик. Кофирлар учун хор қилгувчи азоб бордир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ ҳаммаларини қайта тирилтирган кунда уларга қилган ишлари ҳақида хабар берур. Аллоҳ ҳисоблаб қўйган. Улар эса унутиб юборганлар. Аллоҳ ҳар бир нарсага Гувоҳдир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКўрмадингизмики, Аллоҳ самолардаги нарсаларни ҳам, заминдаги нарсаларни ҳам билади. Уч киши сирлашаётган бўлса, У тўртинчисидир. Беш киши бўлса, У олтинчисидир. Шундан оз бўладими, кўп бўладими, қаерда бўлсалар ҳам У ўшалар билан биргадир. Кейин уларга Қиёмат куни қилган ишлари ҳақида хабар беради. Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШивирлашишдан қайтарилган, кейин шу қайтарилган ишни қайта қилган, гуноҳ, душманлик ва Пайғамбарга итоатсизлик ҳақида шивирлашадиган кимсаларни кўрмадингизми? Сизнинг олдингизга келсалар, сизга шундай салом берадиларки, Аллоҳ сизга ундай салом бермаган. Яна ичларида: «Айтаётган гапимиз учун Аллоҳ бизни азобламаса эди», деб ҳам қўядилар. Улар учун жаҳаннам кифоядир. Унда ёнадилар. Бас, нақадар ёмон оқибат!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирган зотлар, шивирлашиб гаплашадиган бўлсангиз, гуноҳ, душманлик ва Пайғамбарга итоатсизлик ҳақида шивирлашманглар. Эзгулик ва тақво ҳақида эса шивирлашаверинглар. Аллоҳдан қўрқингларки, тўпланиб борадиган жойингиз Унинг ҳузуригадир.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterШивирлашиш шайтондан бўлиб, иймон келтирган зотларни хафа қилиш учундир. Лекин у Аллоҳнинг изнисиз уларга бирон зарар етказгувчи эмас. Шундай экан, мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМоллари ҳам, болалари ҳам Аллоҳдан (келган) бирон нарсани улардан қайтара олмас. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Ўша жойда улар абадий қоладилар.
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ ҳаммаларини қайта тирилтирадиган кунда худди сизларга қасам ичганларидек, У Зотга ҳам қасам ичадилар ва бирон нарсага эришамиз, деб ўйлайдилар. Огоҳ бўлингизким, албатта, улар ғирт ёлғончилардир!
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳ ва Расулига қарши бўлганлар билан дўстлашаётганини топмассиз. Гарчи улар ўз оталари, болалари, ака-укалари ёки қариндошлари бўлса-да. Ана ўшаларнинг қалбларига иймонни битиб қўйган ва уларни Ўзи тарафидан бир руҳ ила қўллагандир. Уларни остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритур. Унда мангу қолурлар. Аллоҳ улардан рози бўлур. Улар ҳам У Зотдан рози бўлурлар. Ана ўшалар Аллоҳнинг гуруҳидир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг гуруҳи муваффақият қозонгувчилардир.