أَلَمْ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ يَعْلَمُ مَا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ مَا يَكُونُ مِن نَّجْوَىٰ ثَلَٰثَةٍ إِلَّا هُوَ رَابِعُهُمْ وَلَا خَمْسَةٍ إِلَّا هُوَ سَادِسُهُمْ وَلَآ أَدْنَىٰ مِن ذَٰلِكَ وَلَآ أَكْثَرَ إِلَّا هُوَ مَعَهُمْ أَيْنَ مَا كَانُوا۟ ثُمَّ يُنَبِّئُهُم بِمَا عَمِلُوا۟ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ إِنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَىْءٍ عَلِيمٌ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterКўрмадингизмики, Аллоҳ самолардаги нарсаларни ҳам, заминдаги нарсаларни ҳам билади. Уч киши сирлашаётган бўлса, У тўртинчисидир. Беш киши бўлса, У олтинчисидир. Шундан оз бўладими, кўп бўладими, қаерда бўлсалар ҳам У ўшалар билан биргадир. Кейин уларга Қиёмат куни қилган ишлари ҳақида хабар беради. Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour7. Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги бор нарсани аниқ билишини кўрмадингиз — билмадингизми! Уч кишининг ўзаро шивир-шивирлари бўлса, албатта У зот уларнинг тўртинчисидир, беш кишининг (ўзаро шивир-шивирлари бўлса), албатта У зот уларнинг олтинчисидир. (Ўзаро сирлашаётган кишилар) бундан оз бўладими, ё кўп бўладими, албатта У зот қаерда бўлсалар ҳам улар билан биргадир. Сўнгра, Қиёмат Кунида уларга қилган амалларининг хабарини берур. Албатта Аллоҳ барча нарсани билгувчидир.