يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا تَنَٰجَيْتُمْ فَلَا تَتَنَٰجَوْا۟ بِٱلْإِثْمِ وَٱلْعُدْوَٰنِ وَمَعْصِيَتِ ٱلرَّسُولِ وَتَنَٰجَوْا۟ بِٱلْبِرِّ وَٱلتَّقْوَىٰ وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ ٱلَّذِىٓ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй иймон келтирган зотлар, шивирлашиб гаплашадиган бўлсангиз, гуноҳ, душманлик ва Пайғамбарга итоатсизлик ҳақида шивирлашманглар. Эзгулик ва тақво ҳақида эса шивирлашаверинглар. Аллоҳдан қўрқингларки, тўпланиб борадиган жойингиз Унинг ҳузуригадир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour9. Эй мўминлар, сизлар ўзаро шивирлашиб гаплашганларингизда, гуноҳ ва зўравонлик ва пайғамбарга итоатсизлик қилиш тўғрисида шивирлашманглар, (балки) яхшилик ва тақво ҳақида шивирлашинглар ҳамда сизлар ҳузурига тўпланадиган Зот — Аллоҳдан қўрқинглар!