caseriqQur'onda ma'no bo'yicha qidiruv

An-Nisaa surasi, 129-oyat

Madina · nozil bo'lish tartibi 92 · 4:129

وَلَن تَسْتَطِيعُوٓا۟ أَن تَعْدِلُوا۟ بَيْنَ ٱلنِّسَآءِ وَلَوْ حَرَصْتُمْ فَلَا تَمِيلُوا۟ كُلَّ ٱلْمَيْلِ فَتَذَرُوهَا كَٱلْمُعَلَّقَةِ وَإِن تُصْلِحُوا۟ وَتَتَّقُوا۟ فَإِنَّ ٱللَّهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا

Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterҲар қанча уринсангизлар ҳам хотинларингиз ўртасида адолат қила олмайсиз. Бутунлай юз ўгириб, уни муаллақдек ташлаб қўймангиз. Агар ислоҳ ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour129. Ҳар қанча уринсангизлар ҳам хотинларингиз ўртасида адолат қилишга қодир бўлмайсизлар. Бас, бутунлай (суйган хотинларингиз томонга) оғиб кетиб (кўнгилсиз бўлиб қолган) хотинингизни муаллақа каби ташлаб қўймангиз! Агар ўзларингизни ўнглаб Аллоҳдан қўрқсангизлар, албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган Зотдир.
Mavzu qidiryapsizmi? Ma'no bo'yicha qidiruvni sinab ko'ring — savolingiz 6 236 oyatda qidiriladi.
Til — 70