إِنَّ ٱلْمُنَٰفِقِينَ يُخَٰدِعُونَ ٱللَّهَ وَهُوَ خَٰدِعُهُمْ وَإِذَا قَامُوٓا۟ إِلَى ٱلصَّلَوٰةِ قَامُوا۟ كُسَالَىٰ يُرَآءُونَ ٱلنَّاسَ وَلَا يَذْكُرُونَ ٱللَّهَ إِلَّا قَلِيلًا
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Аллоҳнинг Ўзи уларни алдаб қўяди. Намозга турсалар, эриниб турадилар. Хўжакўрсинга иш қиладилар. Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour142. Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. — Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир. — Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар.