لَّقَدْ صَدَقَ ٱللَّهُ رَسُولَهُ ٱلرُّءْيَا بِٱلْحَقِّ لَتَدْخُلُنَّ ٱلْمَسْجِدَ ٱلْحَرَامَ إِن شَآءَ ٱللَّهُ ءَامِنِينَ مُحَلِّقِينَ رُءُوسَكُمْ وَمُقَصِّرِينَ لَا تَخَافُونَ فَعَلِمَ مَا لَمْ تَعْلَمُوا۟ فَجَعَلَ مِن دُونِ ذَٰلِكَ فَتْحًا قَرِيبًا
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterДарҳақиқат, Аллоҳ Расулининг тушини ҳақ ила рост айлади. Иншооллоҳ, Масжидул-Ҳаромга тинч-хотиржам, сочларингиз олинган, қисқартирилган ҳолда қўрқмасдан албатта кириб борурсизлар. Бас, (Аллоҳ) сизлар билмаган нарсани билди ва ундан олдин бир яқин зафарни қилди.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour27. Қасамки, Аллоҳ Ўз пайғамбарига (у киши кўрган) тушни ҳаққи-рост қилди: албатта сизлар (эй мўминлар), иншоаллоҳ Масжидул-Харомга тинч-омон бошларингизни (сочларингизни) қирдирган ва (ёки) қисқартирган ҳолларингизда хавф-хатарсиз кирурсизлар. Бас, (Аллоҳ) сизлар билмаган нарсани билиб, ундан (Макка фатҳидан) олдин яқин бир ғалабани (Хайбар жангидаги ғалабани муяссар) қилди.