هُمُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ وَصَدُّوكُمْ عَنِ ٱلْمَسْجِدِ ٱلْحَرَامِ وَٱلْهَدْىَ مَعْكُوفًا أَن يَبْلُغَ مَحِلَّهُۥ وَلَوْلَا رِجَالٌ مُّؤْمِنُونَ وَنِسَآءٌ مُّؤْمِنَٰتٌ لَّمْ تَعْلَمُوهُمْ أَن تَطَـُٔوهُمْ فَتُصِيبَكُم مِّنْهُم مَّعَرَّةٌۢ بِغَيْرِ عِلْمٍ لِّيُدْخِلَ ٱللَّهُ فِى رَحْمَتِهِۦ مَن يَشَآءُ لَوْ تَزَيَّلُوا۟ لَعَذَّبْنَا ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ مِنْهُمْ عَذَابًا أَلِيمًا
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар шундай кимсалардирки, куфр келтирдилар. Сизларни Масжидул-Ҳаромдан, ҳадйини (қурбонликка аталган ҳайвонни) эса ҳибс қилинган ҳолида ўз жойига етиб боришидан тўсдилар. Агар сизлар билмаган мўмин кишилар ва мўмина аёллар бўлиб, сизлар уларни билмасдан ўлдириб қўйиб, сизларга бир айбдорлик етиб қолмаганида эди... Аллоҳ Ўзи истаган одамни Ўз раҳматига дохил қилиши учун (шундай қилди). Агар улар ажралиб турганларида эди, улардан куфр келтирганларни аламли азоб билан азоблаган бўлар эдик.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour25. Улар (Макка мушриклари) кофир бўлган ва сизларни Масжидул-Ҳаромдан, ҳадя (қурбонлик қилиш учун олган ҳайвонларингиз)ни эса маҳбус бўлган ҳолида, ўз жойига етишдан тўсган кимсалардир. Агар (Маккада) сизлар билмаган мўмин кишилар ва мўмина аёллар бўлмаса эди — сизлар уларни билмаган ҳолингизда (мушриклардан деб ўйлаб) бостириб — ҳалок қилиб қўйиб, улар сабабли сизларга ор-гуноҳ етмаса эди, (Аллоҳ сизларни Маккага юриш қилишдан тўсмаган бўлур эди). Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни Ўз раҳматига дохил қилиш учун (яъни, уларни мушриклар қаторида ҳалок бўлиб кетишларидан асраш учун сизларни жанг қилишдан тўсди). Агар (мўминлар) ажралиб олганларида, албатта улардан (яъни, Макка аҳлидан) кофир бўлган кимсаларни аламли азоб-ла азоблаган бўлур эдик.