وَإِذْ قَالَ مُوسَىٰ لِقَوْمِهِۦٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَن تَذْبَحُوا۟ بَقَرَةً قَالُوٓا۟ أَتَتَّخِذُنَا هُزُوًا قَالَ أَعُوذُ بِٱللَّهِ أَنْ أَكُونَ مِنَ ٱلْجَٰهِلِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterМусо ўз қавмига: «Аллоҳ сизга сигир сўймоқни буюрмоқда», деганини эсланг. Улар: «Бизни масхара қиляпсанми?» – дедилар. У: «Жоҳиллардан бўлишимдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман», – деди.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour67. Эсланг! Мусо ўз қавмига: «Аллоҳ бир сигир сўйишларингни буюрди», деганида, улар: «Устимиздан куляпсанми?», дедилар. (Мусо) деди: «Ундай жоҳиллардан бўлиб қолишдан Аллоҳ паноҳ беришини сўрайман».