caseriqQur'onda ma'no bo'yicha qidiruv

Al-Baqara surasi, 267-oyat

Madina · nozil bo'lish tartibi 87 · 2:267

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ أَنفِقُوا۟ مِن طَيِّبَٰتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّآ أَخْرَجْنَا لَكُم مِّنَ ٱلْأَرْضِ وَلَا تَيَمَّمُوا۟ ٱلْخَبِيثَ مِنْهُ تُنفِقُونَ وَلَسْتُم بِـَٔاخِذِيهِ إِلَّآ أَن تُغْمِضُوا۟ فِيهِ وَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّ ٱللَّهَ غَنِىٌّ حَمِيدٌ

Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterЭй мўминлар, ҳалолдан касб қилиб топган нарсаларингиздан ва Биз сизлар учун ердан чиқариб берган нарсалардан сарфланглар! Эҳсон қилишга нопокларини танламангиз! (Нопоклар)ки, уни кўз юммасдан ола билмассиз. Билингизки, албатта, Аллоҳ Беҳожат ва ҳамду сано эгаси бўлган Зотдир.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour267. Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун Ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз! Эҳсон қилиш учун улардан ўзингиз фақат кўз юмиб туриб оладиган — паст-нопокларини танламангиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳ беҳожат ва ҳамду сано эгаси бўлган Зотдир.
Mavzu qidiryapsizmi? Ma'no bo'yicha qidiruvni sinab ko'ring — savolingiz 6 236 oyatda qidiriladi.
Til — 70