قُلْ مَن كَانَ عَدُوًّا لِّجِبْرِيلَ فَإِنَّهُۥ نَزَّلَهُۥ عَلَىٰ قَلْبِكَ بِإِذْنِ ٱللَّهِ مُصَدِّقًا لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهِ وَهُدًى وَبُشْرَىٰ لِلْمُؤْمِنِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАйтинг: «Ким Жаброилга душман бўлса, (у Аллоҳга душмандир). Зеро, у Аллоҳнинг изни билан қалбингизга ўзидан аввалги китобларни тасдиқ этадиган, мўминларга ҳидоят ва хушхабар бўлган Қуръонни олиб тушди.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour97. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Ким Жаброилга душман бўлса, (у Аллоҳга душмандир). Зеро у (Жаброил) Аллоҳнинг изни билан қалбингизга ўзидан аввалги китобларни тасдиқ этадиган ва мўминларга ҳидоят ва хушхабар бўлган Қуръонни нозил қилди.