هَلْ يَنظُرُونَ إِلَّآ أَن يَأْتِيَهُمُ ٱللَّهُ فِى ظُلَلٍ مِّنَ ٱلْغَمَامِ وَٱلْمَلَٰٓئِكَةُ وَقُضِىَ ٱلْأَمْرُ وَإِلَى ٱللَّهِ تُرْجَعُ ٱلْأُمُورُ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterУлар фақат бир нарсани кутяптилар. Уларга булутдан бўлган соябон остида Аллоҳ ва фаришталар келади-да, иш тамом бўлади. Барча ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилажак.
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour209. Улар (Ҳақ йўлни инкор этувчилар Қиёмат Кунида) булутдан бўлган соябон остида Аллоҳ ва фаришталар (ҳисоб-китоб учун) келишини ва иш тамом бўлишини (яъни, улар куфрлари сабабли дўзахга ҳукм қилинишларини) кутяптиларми? Ваҳоланки, барча ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилажак.