وَلَقَدْ أَخَذَ ٱللَّهُ مِيثَٰقَ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ وَبَعَثْنَا مِنْهُمُ ٱثْنَىْ عَشَرَ نَقِيبًا وَقَالَ ٱللَّهُ إِنِّى مَعَكُمْ لَئِنْ أَقَمْتُمُ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَيْتُمُ ٱلزَّكَوٰةَ وَءَامَنتُم بِرُسُلِى وَعَزَّرْتُمُوهُمْ وَأَقْرَضْتُمُ ٱللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا لَّأُكَفِّرَنَّ عَنكُمْ سَيِّـَٔاتِكُمْ وَلَأُدْخِلَنَّكُمْ جَنَّٰتٍ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَٰرُ فَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ مِنكُمْ فَقَدْ ضَلَّ سَوَآءَ ٱلسَّبِيلِ
Uzbek Translation - Rowwad Translation CenterАллоҳ Бани Исроилнинг аҳд-паймонини олди. Улардан ўн иккитасини бошлиқ қилиб юбордик. Аллоҳ айтди: «Албатта, Мен сизлар билан биргаман. Қасамки, намозни тўкис адо этсангиз, закотни берсангиз, пайғамбарларимга иймон келтирсангиз ва ёрдам берсангиз ҳамда Аллоҳга қарзи ҳасана берсангиз, ёмонликларингизни ўчириб, ўзингизни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритаман. Шундан кейин ҳам сизлардан ким куфр келтирса, у тўғри йўлдан аниқ озибди».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour12. Аллоҳ Бани Исроилнинг аҳд-паймонини олди ва ўзларидан ўн икки бошлиқни (Мусо билан бирга, Шом заминини маскан тутган кофирларга қарши жанг қилиш учун) жўнатиб, айтди: «Албатта Мен сизлар билан биргаман. Қасамки, агар намозни тўкис адо қилсангиз, закотни (ҳақдорларга) ато қилсангиз, пайғамбарларимга иймон келтириб, ёрдам берсангиз ва (бева-бечораларга яхшилик — эҳсон қилиш билан) Аллоҳга қарзи ҳасана берсангиз (яхшилик ва Унинг йўлида инфоқ-эҳсон қилсангиз), албатта ёмонликларингизни (яъни, қилган гуноҳларингизни) ўчирурман ва албатта сизларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга дохил қилурман. Мана шу аҳд-паймондан кейин сизлардан кимки кофир бўлса, унинг Тўғри Йўлдан озгани аниқдир».