قَالَ فَإِنَّهَا مُحَرَّمَةٌ عَلَيْهِمْ أَرْبَعِينَ سَنَةً يَتِيهُونَ فِى ٱلْأَرْضِ فَلَا تَأْسَ عَلَى ٱلْقَوْمِ ٱلْفَٰسِقِينَ
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center(Аллоҳ) деди: «Энди бу ер уларга қирқ йилгача ҳаромдир. Ер юзида адашиб сарсон-саргардон юрадилар. Сен бу фосиқ қавмдан хафа бўлма».
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour26. Аллоҳ деди: «Энди қирқ йил мобайнида бу Ер улар учун ҳаромдир. Улар Ерда (саҳроларда) адашиб-улоқиб юрурлар. Сен бу итоатсиз қавм (қилмиши)дан маҳзун бўлмагин».